На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 52

pediyatriya-1

2021 йилда РИПИАТМ бўйича Мавзули малака ошириш курсларига таклифнома

 

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази маъмурияти, Сизга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сонли “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг  ижросини амалга ошириш максадида, ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 15 июндаги № 160- сонли, 2020 йил 3 июндаги “Тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг узлуксиз касбий таълим тизимида кредит-модулли ўқитиш тизимига асосланган малака ошириш ва ихтисослаштириш ўқув дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги № 59-сонли, 2020 йил 13 июлдаги № 185 сонли, 2020 йил 17 сентябрдаги № 245 сонли буйруқлари ҳамда, 2020 йил 9 сентябрдаги “Узлуксиз касбий таълим муассасаларида малака ошириш курслари учун ўқитиш қиймати миқдорини аниқлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги № 237 сонли буйруғини бажариш юзасидан марказнинг пульмонология, кардиоревматология, неонатология, гастроэнтерология, радиология бўлими мутахассислари, 2021 йилда январ ойидан бошлаб ҳар кварталда режа асосида  ўқув циклларини олиб боради.

Шу муносабат билан марказ қуйидаги йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан   тасдиқланган РИПИАТМ да ташкиллаштирилган     мавзули малака ошириш курси ўқув дастурлари бўйича 36;  72 соатли ўқув курсларини амалга оширишини   маълум қилади.

  1. Педиатрия йўналиши бўйича мавзули малака ошириш курси ўқув дастури

“Болалар пулмонологиясининг долзарб масалалари”   ( 36 соат ).

Раҳбар  –  профессор Шамсиев Фурқат Мухитдинович.

  1. Неонатология мутахассислиги бўйича мавзули малака ошириш курси ўқув дастури

“Неонатал даврдаги касалликларни диагностика, даволаш ва профилактикасига замонавий ёндашув”       (72 соат).

Раҳбар – т.ф.д. Салихова Камола Шавкатовна

  1. Кардиоревматология йўналиши бўйича мавзули малака ошириш курси ўқув дастури

“Болалар кардиоревматологиясининг долзарб муаммолари”    (36 соат).

Раҳбар  –  профессор Ахмедова Д.илорам Ильҳамовна

  1. Гастроэнтерология  бўйича мавзули малака ошириш курси ўқув дастури

                 “ Болалар гастроэнтерологиясининг долзарб масалалари”     (36 соат)

Раҳбар  –  профессор Камилова  Алтиной Турсуновна

  1. Тиббий радиология йўналиши бўйича қуйидаги мавзули малака ошириш курси ўқув дастурлари:
  • Янги туғилган чақалоқлар ва гестацион муддатга етмаган чақалоқлар ўпка касалликларини нур ташхислаш  (36 соат)
  • Янги туғилган чақалоқлар ва гестацион муддатга етмаган чақалоқлар ошқозон-ичак касалликларини нур ташхислаш. (36 соат)
  • Болалар ошқозон-ичак тизими касалликларини нур ташхислаш.  (36 соат)
  • Болалар юрак-қон томир тизими, бўғим касалликларини нур ташхислаш (36 с.)

Болалар ўпка касалликларини нур ташхислаш     (36 соат)

  • Болалар касалликларини нур ташхислаш. (72 соат)

Раҳбар  –  Хикматуллаева Тахира Исламовна

Малака ошириш курсларига Республика   худудлари миқёсида соҳа бўйича мутахассислар таклиф этилади.

Мулоқат ва рўйхатга олиш учун:

Манзил:

 Тошкент ш. 100179, 2-Чимбой,

Талант-тор кўчаси, 3-уй, ЎзР ССВ Республика ихтисослаштирилган педиатрия-илмий-амалий тиббиёт маркази.

Телефон:  71 229 38 76

Email: u.rizamukhamedova@minzdrav.uz

Рўйхатга олиш жадвали

Ф.И.Ш.  (тўлиқ) Турар жойи, телефон рақами Малака ошириш курси номи Муддати

(Қайси ойдалиги кўрсатилади)

Марказ директори                                                  Д.И. Ахмедова

2015 - 2020 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Запись на прием

Подписка

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech