Иш кунлари

Душанба – Шанба 8.00 – 17.00
Якшанба Дам олиш куни

Марказ хақида

Республика ихтисослаш тирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази
( РИПИАТМ)

Тадбирлар

2015 йилнинг 24-25 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида «Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг ютуқлари ва истиқболлари (Ўзбек модели)» мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Мулоқат учун телефонлар:

+998 (71) 229-38-47

Қабул бўлими.

+8 (371) 229-38-76

Ишонч телефони.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Мустақилликнинг биринчи куниданоқ она ва бола саломатлигига ғамхўрлик қилиш ва келажакдаги Мустақил Ўзбекистоннинг соғлом авлодини шакллантириш, Ўзбекистон Давлат сиёсатининг устувор йўналиши  хисобланди. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг шаҳарларида ҳамда мамлакатимизнинг чекка жойларида даволаш ва диагностика аппаратуралари билан таъминланган туғруқ комплекслари ва болалар муассасалари тармоғи барпо этилди.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (РИПИАТМ)  ва 13 та худудий кўп тармоқли болалар марказларидан иборат бўлган болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ягона тузилмаси барпо этилди.

РИПИАТМ – Республиканинг болалар аҳолисига даволаш-профилактика ишларини ва илмий-услубий фаолиятни олиб борувчи мустақил ихтисослаштирилган тиббий муассасадир.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

 «Соғлом она – соғлом бола» нинг  асосий максадига эришишга қаратилган вазифалар ечимини аниқлашда РИПИАТМ сазовор хиссасини кўшмокда.

Марказ  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 сентябр 2007 йилдаги ПФ3923- сонли, “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини  амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги” фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПП-700, 2007 йил  “Республикада тиббий муассасаларнинг фаолиятини ташкиллиштиришни   такомиллаштириш бўйича тадбирлар тўғрисидаги”  Қарори, ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 145-сонли,  21 май 2009 йил “Республика Ихтисослаштирилган  илмий-амалий марказларни ташкил қилиш масалалари тўғрисида” Қарорлари асосида ташкил қилинди.

Марказнинг асосий мақсади: юқори технологик материал ва илмий базани, шунингдек, халқаро стандартларга жавоб берувчи юқори сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган педиатрия мактабини шакллантиришдир.

Марказнинг асосий йуналишлари:
— Болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом авлодни шакллантириш Давлат концепциясини амалга ошириш
— Болаларга кўрсатиладиган юқори малакали, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни такомиллаштириш.

“Шундай қиламизки, бизнинг болаларимиз доимо соғлом ва бахтли бўлсин”

Марказ тўғрисида

photo1
Сиз сайт сахифаларида халқимиз ва давлатимизнинг энг катта бойлиги бўлмиш болалар саломатлигини сақлашга қаратилган Марказимиз фаолияти билан танишасиз.

Марказнинг модернизацияси реконструкция ва энг замонавий даволаш – диагностика аппаратуралар билан таъминланишга қаратилган, шунингдек марказнинг кадрлар потенциали илмий ишларни олиб боришга, турли хил патологияларда чақалоқлик давридан бошлаб юқори технологик тиббий кўникмалар  шу жумладан кохлеар имплантация, эндоскопик ва реконструктив – пластик операциялар ўтказишга қодир.
Марказнинг мутахассислари томонидан ушбу диагностика ва даволаш усулларини вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ўзларининг имкониятларига кўра тадбиқ  этиш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда.
Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва болалар ўлимини камайтириш бўйича муҳим йуналишларидан бири,  республикада ЖССТ/ЮНИСЕФ технологиялари: чақалоқлар реанимацияси,  она сути билан боқиш ва  рационал овқатлантириш, боланинг ўсиш ва ривожланиш мониторинги, болалар орасида хаётий муҳим бўлган микронутриентлар саплементацияси, болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб боришни тарғиб қилишдир.

Фойдали манбалар

Ўзбекистон республикаси президентининг матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали
Интерактив Давлат хизматининг ягона портали
Ўзбекистоннинг Миллий ахборот агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенати

481

Раҳбарият

  • Директор

    photo

    Ахмедова Дилорам Ильхамовна

        300 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи.

    Врач-педиатр,олима, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва халқ таълими аълочиси…

  • Директор Ўринбосари

    photo

    Салихова Камола Шавкатовна

       80 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи.

    4 та методик қўлланма ва 2 та ихтирога патенти бор. …

  • Бош врач

    photo

    Абдукаюмов Абдуманноп Абдумаджитович

        40 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи.

    Ўзбекистон отоларингологлар Ассоциациясининг, Бутунжаҳон Отоларинглоглар конференциясининг (IFOS), пластик ва реконструктив хирурглар Европа ассоциациясининг (IPRAS) аъзосидир….
    Батафсил →

Бўлинмалар

Аллергология

Гастроэнтерология

Гепатология

Кардиология

Лаборатория

Лор

Неврология

Неонатология

Поликлиника

Пульмонология

Кичик ёшли болалар патологияси бўлинмаси

Болалар хирургияси

↑ Юқорига   |   Батафсил → →

Сўнги хабарлар