Бўлим раҳбари – Флора Ильясовна Иноятова, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Флора Ильясовна Иноятова 2000 йилдан шу кунга қадар гепатология илмий бўлимига раҳбарлик қилиб келмоқда, илмий изланишларни ва болаларда сурункали вирусли жигар патологиясини янги самарали ташхислаш, даволаш усулларини амалиётга тадбиқ этишни давом эттирмоқда.
Унинг раҳбарлигида 4та фан докторлари, 11 та фан номзодлари тайёрланди, 3та докторлик диссертациялари якунланиш босқичида. 800 дан ортиқ илмий ишларнинг, улардан 5та монографиянинг муаллифидир.

8та ихтиро патенти, 7та муаллифлик гувоҳномаси ва 14та ЭҲМ дастурига эга.

Ф.И.Иноятова томонидан ЖССТ/ЮНИСЕФ нинг замонавий технологиялари ва илмий текширишлар асосида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида болаларда диареяни ташхислаш, даволаш ва профилактикаси бўйича қўлланма ишлаб чиқилди ва у бугунги кунгача республика миқёсида амалиётда қўлланилмоқда.

service-icon-2

ЎзР ССВ Тошкент Педиатрия тиббиёт институти қошидаги Ихтисослаштирилган Кенгашнинг аъзоси, шунингдек “Педиатрия” ихтисослиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аттестацион хайъатининг аъзосидир.

“Йилнинг энг яхши монографияси” конкурсида “Хронические вирусные гепатиты” (2001) ва “Хронический вирусный гепатит D у детей” (2004) монографиялари учун икки маротаба Диплом билан, икки маротаба Ўзбекистон Республикаси ССВ фахрий ёрлиғи билан (1988, 1992), Россия тиббий-техник фанлар академияси президиумининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган (2013).

service-icon-2

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Орхан Серажетдинович Махмудов Республикада болаларга гепатологик хизматга асос солди. 1981 йилда ЎзРССВ Педиатрия ИТИ қошида жигар патологиясини ўрганиш илмий бўлими ва унда ихтисослаштирилган бўлинма очилди. Гепатология илмий бўлими фаолиятининг асосий йўналишлари – сурункали вирусли жигар патологияси шаклланишининг турли қирраларига, турли диагностик усулларни ўрганишга, касалликнинг жадаллашган шакллари бўлган гепатоцеллюляр карцинома ва жигар циррозининг ривожланишини олдини олиш мақсадида даволашнинг оптимал дастурларини ишлаб чиқишга ва бемор болалар диспансеризациясига комплекс ёндошишга қаратилган.

90 йилларга келиб Ўзбекистонда болалар гепатологияси илмий мактаби ташкил этилди ва Республика ихтисослаштирилган болалар гепатолик маркази деб рўйхатга олинди. Илмий бўлим ва марказга т.ф.д. профессор Б.А.Қодиров раҳбарлик қилди.

ИЛМИЙ ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

  • Болаларда сурункали вирусли гепатитларни “хўжайин” ва вирус омилларига боғлиқ ҳолда клиник кечиши хусусиятларини ва оқибатларининг молекуляр-генетик қирраларини ўрганиш
  • Болаларда турли этиологияли сурункали вирусли инфекция (HBV, HCV, HDV, микст-инфекция): замонавий вирусга қарши препаратларни комбинациялаш билан базис асосида даволаш усулларини такомиллаштириш
  • Болаларда сурункали вирусли жигар патологиясини шаклланиши ва жадалланишида турли триггер-омилларни ўрганиш
  • Болаларда сурункали вирусли жигар патологиясида анемиянинг рефрактер турларини ривожланишининг молекуляр асослари. Патогенез механизмларини аниқлаш ва ташхислашни такомиллаштириш
  • Болаларда вирус этиологияли жигар циррози: шаклланиш механизмларини ёритиш, касалликни жадаллаштирувчи прогностик омилларни аниқлаш, ташхислаш қирраларини ўрганиш. Клиник хусусиятлари ва даволаш усулларини такомиллаштириш
  • Болалардаги сурункали вирусли жигар патологиясида диспансеризация ва реабилитацияга комплекс ёндошишни ишлаб чиқиш

Соғлиқни сақлаш амалиётига илмий ишланмаларни тадбиқ этиш

  • 1.Болаларда сурункали жигар касалликларини ташхислаш ва даволаш усуллари стандарти.
  • 2.Болаларда сурункали вирусли гепатитларни ташхислаш ва даволаш протоколи.
  • 3.Болаларда жигар циррозини ташхислаш ва даволаш протоколи.
  • 4.Болаларда сурункали вирусли гепатитларни даволаш усуллари (ихтиро патенти DR 05366).
  • 5.Сурункали вирусли гепатит билан оғриган бемор болалар ва ўсмирларда жинсий ривожланиши бузилишини ташхислаш дастури (DGU 01056).
  • 6.Сурункали вирусли гепатит билан оғриган бемор болаларда тиббий-психологик реабилитация модели (DGU 00918).
  • 7.Болаларда сурункали дельта гепатитни ташхислаш дастури (DGU 00735).
  • 8.Сурункали вирусли гепатит билан оғриган бемор болаларда вегетатив бузилишларни ташхислаш ва даволаш дастури.
  • 9.Сурункали вирусли гепатит билан оғриган бемор болаларда ультратовуш допплерографияси ёрдамида жигар ва талоғ томирларининг клиник ҳолатини ташхислаш дастури (DGU 00917).
  • 10.Сурункали вирусли гепатит билан оғриган бемор болаларда мембранодеструктив бузилишларни ташхислаш дастури (DGU 00919).
  • 11.Сурункали вирусли гепатит билан оғриган бемор болаларда маркер ҳолатини баҳолаш дастури (DGU 00920).
  • 12.Болаларда HBV- инфекцияни оилавий ҳолларининг ривожланиш омилларини баҳолаш дастури (DGU 02425).
  • 13.Сурункали вирусли гепатит билан оғриган бемор болаларда лямблиоз инвазиясини ташхислаш ва даволаш дастури (DGU 02533).
  • 14.Сурункали вирусли гепатит билан оғриган бемор болаларда индивидуал сезувчанликни ҳисобга олган ҳолда биопрепаратларни танлаш ва ичак микробиотопи бузилишини эрта ташхислаш усуллари (ихтиро патенти № IAP 04570).
  • 15.Сурункали вирусли гепатит билан оғриган бемор болаларда яллиғланиш анемиясини дифференциал ташхислаш алгоритми.

Нашрий фаолият:маҳаллий, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда кўплаб илмий ишлар чоп этилган. Нашр этилган илмий ишлар орасида 5 та монография, 20 та услубий тавсиянома ва шифокорлар учун қўлланма, 27 та ахборот хатлари ўрин олган. Ўзбекистон Республикасида 8та ихтиро патенти, 7та муаллифлик гувоҳномаси ва 14та ЭҲМ дастурига гувоҳнома олинган. 2003 йилдан бошлаб илмий текшириш ишлари давлат гранти ва шартномалари, шу билан бирга амалий ва инновацион лойиҳалар асосида бажарилмоқда.

Бўлим илмий ишлар бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, МДҲ ва хорижий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўналишида ишламоқда (Италия, Турция, Польша, Корея, Россия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқалар).

2016 йилнинг 11-14 феврал кунлари  Ҳиндистон давлатида (Nilms University Jalpur) «PGHTNCON-2016» Ҳалқаро анжумани ўтказилди ва унда  профессор Иноятова Ф.И. маъруза билан қатнашдилар. Анжуман президенти олиманинг тиббиёт соҳасидага қўшган ҳиссасини юқори баҳолаб   «Соғлиқни сақлаш – 2016» Ҳалқаро мукофот билан тақдирлади.

Гепатология бўлимининг илмий фаолияти давомида шу кунгача 6 та докторлик ва 24 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.
Ҳозирги кунда гепатология бўлимида 7 та илмий ходим ва 5 та шифокор-ординатор илмий текшириш ва даволаш фаолиятини давом эттирмоқда.

service-icon-2

Айни вақтда, гепатология бўлимида профессор Ф.И.Иноятова раҳбарлигида АДСС 15.1.1 «Болаларда жигарнинг сурункали вирусли патологиясининг кечишида рефрактер анемиянинг аҳамияти. Патогенезининг молекуляр механизмлари ва ташхислашни такомиллаштириш» мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа бажарилмоқда.

2016 йилнинг май ойида бўлим ходимлари “Сурункали вирусли гепатитлар билан касалланган болаларда яллиғланиш анемиясини дифференциал диагностикаси” ишланмаси билан IX Республика инновацион ғоя ва технологиялар ярмаркасида фаол иштирок этдилар.

Илмий лойиҳаларнинг асосий мақсади – жигардаги патологик жараённи стабиллашуви ва регрессига эришиш, касалликнинг ножўя оқибатларини олдини олиш. Умуман олганда, Ўзбекистон республикасида болалар ногиронлиги муаммосини ҳал қилувчи тизимни яратиш.

service-icon-2

ДАВОЛАШ – ТАШХИСЛАШ ФАОЛИЯТИ

Бўлим мудири – тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор Мухамедов Нодиржон Боқиевич

Ҳозирги вақтда бўлим барча талабларга мос равишда замонавий болалар даволаш стационари кўринишига эга. Бўлим 40 та ўринга мўлжалланган бўлиб 2 та блокга ажратилган:
I блокда вирусли жигар касалликлари билан оғриган бемор болалар;
II блокда ноаниқ этиологияли жигар касалликлари, аутоиммун генезли, ирсий синдромли ва туғма модда алмашинуви бузилиши бор бемор болалар даволанадилар. Гепатология бўлимида ҳар йили бир ярим мингга яқин турли этиологияли сурункали жигар патологияси бор болалар текширилади ва уларга юқори малакали ёрдам кўрсатилади.

Жисмоний-жинсий ривожланишдаги бузилишларни ва психовегетатив бузилишларни, паразитар касалликларни, патогенетик хусусиятларни инобатга олган ҳолда (рефрактер ва норефрактер шакллар) яллиғланиш анемиясини ташҳислаш ва даволаш, HBV-инфекциянинг оилавий ҳолларини аниқлаш йўлга қўйилган. Илмий бўлим олимлари ва мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган жигарнинг сурункали вирусли патологияси бор болалардаги ичак дисбактериозини даволашда биопрепаратларнинг самарадорлигини индивидуал баҳолашнинг янги усули амалиётга тадбиқ этилмоқда. Республиканинг барча вилоятлари бўйича оғир беморларга консультатив ёрдам кўрсатилади.
Бўлимнинг иши ошқозон ичакдан қон кетаётган оғир беморларга ўз вақтида ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатаётган ва юқори технологик операциялар бажараётган портал хирургия бўлими билан мувофиқлик принципи бўйича узвий боғлиқдир. Бўлим базасида турли йўналишдаги мутахассисларни сурункали жигар патологияси бор болаларга ёрдамни ташкил қилиш ва уларни олиб бориш масалаларида ўқитиш бўйича гепатолог «мактаби» фаолият юритади.

Мурожат учун маълумотлар:

Иноятова Флора Ильясовна

Телефон. +(99871) 2287827

Е-mail: hepar.child@yandex.ru

Мухамедов Нодиржон Бакиевич

Телефон. .+(99871)2293875

Е-mail:nodirmuhamedov@yandex.ru