1- хирургия бўлими (30 койка) мудири — Саттаров Хуршид Аманович, тиббиет фанлари номзоди.

2- хирургия бўлими (30 койка)мудири – Ниёзов Фаррух Ёвмудов.

Марказда қуйидаги йўналишлар бўйича болаларга хирургик ёрдам кўрсатилади:

Торакал хирургия:

Туғма ва орттирилган касалликларни даволаш:

— қизилўнгач касалликлари (туғма қизилўнгач стенози (торайиши), куйишдан кейинги қизилўнгач стенози, қизилўнгач ахалазияси);

— ўпка касалликлари (ўпка гипоплазияси, бронхоэктаз касаллиги, бронхларнинг ет жисмлари, ўпка эхинококк касаллиги);

— диафрагмал чурра.

Даволаш усуллари: қизилўнгач стеноз ва стриктураларини эндоскопик даволаш, қизилўнгачни стентлаш, эзофагогастропластика, бронхларнинг эндопломбировкаси, диафрагма пластикаси кўкрак қафаси пластикаси, ўпка кисталарини олиб ташлаш, ўпкаларнинг сегмент и лобэктомияси видеоторакоскопик ва анъанавий усулда

Гепато-портал хирургия: жигар ичи портал гипертензияси, жигардан ташқари портал гипертензия, ўт йўллари аномалияларини ва нуқсонларини даволаш (ўт йўллари атрезияси, ўт йўллари кистаси), ўт тош касалликлари, жигар, талоқ, ошқозон ости бези кисталари (эхинококкоз, солитар, посттравматик кисталари)

service-icon-2
service-icon-2

Даволаш усуллари: портопортал ва портосистем шунтлаш операциялари, спленэктомия, анатомик и атипик жигарнинг резекцияси, жигар кисталарини олиб ташлаш лапароскопик ва анъанавий усулда, талоқ, ошқозон ости бези кисталарини анъанавий ва лапароскопик усулда олиб ташлаш, биллиодегистив анастомозлар, лапароскопик холецистэктомия, лапароскопик диафрагма пластикаси.

Урология: сийдик ва таносил аъзолари ривожланиш аномалиялари ва нуқсонларини даволаш (туғма гидронефроз, сийдик қопи – сийдик найи рефлюкси, уретерогидронефроз, уретра стриктураса ва стенози, сийдик тош касаллиги, гипоспадия)

Даволаш усуллари:
– юқори деривацияни амалга ошириш – перкутан (териорқали) нефростомия;

—пастки деривацияни амалга ошириш (трансуретрал сийдик найларини стентлаш);

— трансуретрал оператив муолажалар (клапанларни кесиш);

—уретра пластикаси;

— эндоскопик уретероцелени бартараф қилиш, эндоскопик сийдик қопи – сийдик найи рефлюксини коррекцияси, сийдик қопи бўинча синипластикаси);
— эндоскопик контакт литотрипсия (сийдик тош касаллигини эндоскопик даволаш);

— буйрак кисталарини пункцион даволаш усуллари;

— юқори вапастки сийдик йўллари дареконструктив-пластик операциялар;

— сфинктеропластика – сийдик тутолмасдаги операция.

Колопроктология: ичаклар аномалиялари ва ривожланиш нуқсонлари (туғма ичак иккиланишлари, долихосигма, аноректал малформациялар, Гиршпрунг касаллиги, ичак тутилишлари, некротик энтероколит, энтерокистома, йўғон ичак полиплари, носпецифик ярали колит, тўғри ичак тушиши)

Даволаш методлари: ошқозон ичак трактидаги реконструктив-пластик операциялар, қорин – оралиқ проктопластикаси, ошқозон ичак тракти кисталарини бартараф қилиш, Ребейн, Соаве, Соаве – Ленушкин, Свенсон De lа Torre, полипэктомия

Хирургия бўлимида кам инвазив ва эндоваскуляр операциялар амалийтга тадбиқ этилмоқда, ва кенг миқъёсда ноинвазив ва кам инвазив текшириш усуллари қўлланилмоқда

Ноинвазив текшириш усуллари:
— висцерал қонтомирлар ультратовуш Допплерографияси;
— эхокардиография;
— фиброэзофагогастродуоденоскопия (биопсия билан);
— видеогастроскопия.

service-icon-2
service-icon-2

Каминвазив текшириш усуллари::

— жигарнинг пункцион биопсияси;

— бронхоскопия;

— цистоманометрия;

— цистоскопия;

— урофлоуметрия;

— ректороманоскопия;

— колоноскопия;

— лапароскопия

Лапароскопия холецистохолангиография

Бўлимда даволаш ва илмий фаолиятни консультант тиббиёт фанлари доктори , профессор Алиев М.М. олиб боради. Бўлимда илмий изланишлардан АДСС 15.1.6 «Болаларда портал гипертензияни ташхислаш ва портосистем шунтлаш операцияни мукаммаллаштириш» мавзусида илмий амалий грант олиб борилмоқда. Грант аъзолари: т.ф.н. Адылова Г.С. – лойиҳа раҳбари, т.ф.д. профессор Алиев М.М. – бош илмий ходим, Юлдашев Р.З. – кичик илмий ходим, Дехканбаев А.А. – кичик илмий ходим.

Алоқа учун маълумотлар

Саттаров Хуршид Аманович

Телефон +(99890) 945-01-82

Е-mail:

Юлдашев Р.З.

Телефон +(99890) 957-50-82

Е-mail:rustam0511@yahoo.com