Директор

 Биринчи Тошкент Давлат     Тиббиёт институтини тугатгач, 2001-2004 йилларда «Оториноларингология» йўналишида магистратурада ўқишни ўтади.

А.А.Абдуқаюмов - врач-отоларинголог. 2009 йилда номзодлик диссертациясини   ҳимоя қилди. 40 дан ортиқ илмий мақолаларнинг муаллифидир

ТТА 3 клиникасини ЛОР бўлимида ишлади, «Гатлинг-Мед», «Эстимед»  хусусий клиникаларида, 2013 йилдан Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт марказининг “Туғма ва орттирилган ЛОР касалликлари” бўлимида врач ординатор бўлиб ишлади. 2014 йилдан РИПИАТМ нинг бош врачи бўлиб ишламокда.

Ўзбекистон отоларингологлар Ассоциациясининг, Бутунжаҳон Отоларинглоглар конференциясининг (IFOS), пластик ва реконструктив хирурглар  Европа ассоциациясининг (IPRAS) аъзосидир.

А.А. Абдуқаюмов турли ёшлар ташкилотларида ишлаган:  2001-2007 йй. 1-ТошДавТИ ОМД «Камолот» раиси; 2007-2009 йй. – Тошкент Тиббиёт Академиясини студент касаба союзининг раиси.

2005 йилда Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида Давлат бошқарув ва қурилиш Академиясида «Раҳбар» марказида ўқишни муваффақият билан тугатди.

service-icon-2

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мирсалихова Наргис Хайруллаевна Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Н.Мирсалихова 1994 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Педиатрия илмий текшириш институти кичик илмий ходими, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази пульмонология бўлими катта илмий ходими, Тошкент тиббиёт академиясида кафедра доценти бўлиб ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Н.Мирсалихова тайинловга қадар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази педиатрия кафедраси мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

service-icon-2

Бош шифокор

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Азимов Сардор Марипжанович Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари-Бош шифокори этиб тайинланди.

C. Азимов 2008 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаб, ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатура йўналишида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 1-педиатрия бўлими навбатчи шифокори сифатида бошлаган. Турли йилларда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ташкилий-услубий бўлими бошлиғи, Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, ушбу вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

C. Азимов тайинловга қадар, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

service-icon-2

Худудий филиаллар бўйича директор

З. Сайфутдинов 2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2006-2008 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник ординатура босқичида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий суд-тиббий ва патологик анатомия лабораторияси шифокор-эксперти сифатида бошлаган. У турли йилларда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази миллий референс лабораторияси мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўлинмаси соғлиқни сақлаш масалалари сектори етакчи консультанти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари номзоди З. Сайфутдинов тайинловга қадар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаментининг Ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

service-icon-2

Илмий котиба

Мусажанова Рано Анварбековна, д.м.н.
2024 йилдан буён илмий котиба бўлиб фаолият кўрсатиб келмоқда

service-icon-2