Неонатология бўлими республикада илк бор 1974 йилда профессор М.М.Азимжонова рахбарлигида ташкил қилинган. Бу бўлим 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, бутун республиканинг барча вилоятларидан кам вазнли чақалоқлар қабул қилинган. Бу бўлимнинг асосий вазифаси кам вазнли туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, неонатал даврда патологияси мавжуд болаларни даволаш ва реабилитация қилишга қаратилган.
Хозирги даврда бўлим рахбари Салихова Камола Шавкатовна, тиббиёт фанлари номзоди.
Бу бўлим қуйидаги структур қисмларда чақалоқларга ёрдам кўрсатмоқда:

-24 ўринли кам вазнли чақалоқларни парвариш қилиш бўлими. Бўлим мудири – Юсупова Саида Каххаровна, тиббиёт фанлари номзоди, олий малакали шифокор.

-26 ўринли чақалоқлар патологияси бўлими. Бўлим мудири – Туракулова Тожихон Махмудовна, юқори малакали шифокор.

-6 ўринли чақалоқлар реанимацияси бўлими. Булим мудри – Саидмуродова Гулноза Жалаловна.

service-icon-2
service-icon-2

Неонаталогия бўлимига республикамизнинг барча вилоятларидан  туғилгандан- икки ойлик давригача касал болалар қабул қилинади.

Бўлимлар кам вазнли чақалоқларни парвариш қилиш ва  даволаш учун замонавий даволаш -ташхисот ускуналар билан жихозланган: УЗИ, мобил рентген аппарати, кувезлар, мониторлар,фототерапия лампалари, ИВЛ  ва СРАР  аппаратлари, инфузион   даво ўтказиш учун мўлжалланган ускуналар.

Марказнинг ушбу бўлимларида чақалоқларга ихтисослаштирилган ва тикловчи  даволашни ўтказиш учун имкониятлар мавжуд.

Марказда чақалоқларда қўлланиладиган ташхислаш ва даволаш технологиялари қуйидагилар:

– Ҳароратни ва намликни назорат қилишга имконият берувчи замонавий тизимлар билан жихозланган   кувезлар ;

– Ўпканинг сунъий вентиляциясини замонавий усулларини инобатга олган ҳолда ноинвазив ўпка вентиляцияси;

– Парентерал озиқлантириш;

– Кўз тубини ҳолатини мониторингини олиб бориш;

– Ретинопатия ривожланиш хавфини инобатга олган ҳолда  кам вазнли болаларни динамик кузатуви;

– Туғма юрак нуқсонларни аниқлаш учун ЭХО-кардиография ва допплерография

– Нейросонография

– Ички аъзоларни ультратовушли текшириш

– Нейроаудиоскрининг

Касал чақалоқларга барча тор мутахассислар: невропатолог, окулист, оторинолоринголог, аудиолог, генетик консультациялари ўтказилинади.

Бўлимда она ва бола бирга бўлиши тамойилларига, боланинг оиласи билан зич алоқани сақлаш, кўкрак сути билан боқиш, болага дўстона муносабатда бўлиш тамоилларига риоя қилинади.  Оғриқни олдини олиш ва муолажаларни инвазивлигини камайтиришга қаратилган ёрдам кўрсатилади.

Бўлим мутахассислари томонидан илмий ва  услубий  ишлар олиб борилади.

Бўлимда АДСС15.1.5.“Полиорган етишмовчилик синдроми бор чақалоқларда клиник ва ташхислаш мезонларини ва патогенетик даволаш турларини ишлаб чиқиш” номли илмий-амалий лойиҳа иши олиб борилаяпти.

service-icon-2
service-icon-2

Лойиҳа раҳбари – Салихова Камола Шавкатовна-т.ф.н.,  катта илмий ходим

Ишниязова Нодира Дурдибаевна –  т.ф.н., катта илмий ходим

Умарова Лола Набиевна –  т.ф.н., катта илмий ходим

Абдурахманова Фотима Рихсибаевна – кичик илмий ходим

Назлимова Амина Махмудовна –  кичик илмий ходим

Шарипова Камола Мирхамидовна –  кичик илмий ходим

Мурожат учун маълумотлар

Салихова Камола Шавкатовна

Телефон +(99871) 229-41-22

Е-mail:salihova.60@ mail.ru

Абдурахманова Фатима Рихсибаевна

Телефон +(99871) 229-38-77

Е-mail:fatimaabdurahmanova73@mail.ru