Бўлим мудири – Назиров Фазлиддин,  Иккиинчи тоифали шифокор, ихтисослиги – қулоқ микрохирургияси ва кохлеар имплантация тизими хирургияси.

Бўлим 40 ўриндан иборат бўлиб, 30 та болалар ва 10 та катталар. Бўлим қуйидаги қисмлардан иборат:

  • Ташхис бўлинмаси – бу ерда эшитиш заифлиги ва карликни аудиологик ташхислаш, бурун, ҳалқум ва ҳиқилдоқни эндоскопик текшириш ва видеотасмага тушириш, қулоқ микроэндоскопияси, ҳиқилдоқ телеларингоскопияси, эгилувчан видеоларингоскопия каби текширувлар амалга оширилади. Шунингдек, риноманометрия ва  стробоскопия асбоблари ёрдамида бурун ва ҳиқилдоқнинг функционал текширувлари бажарилади.
service-icon-2
service-icon-2
  • Жарроҳлик бўлинмаси – оператив даволаш учун юқори технологик жарроҳлик ускуналари видеоэндоскопия, микроскоп, хирургик лазер асбоблари ва шейвер-бор мосламалари билан жиҳозланган.

Реанимацион-анестезиологик блок.

Бўлимда қуйидаги ташхислаш ва даволаш усуллари бажарилади:

  • ўрта ва ички қулоқ касалликлари – ўрта қулоқ реконструктив-тиклаш операциялари,
  • туғма қулоқ аномалияларида реконструктив пластика операциялари -қулоқ супраси пластикалари.
  • Бурун касалликлари:
  • бурун орқали нафас олишни тиклаш операциялари,
  • бурун тўсиғи деформацияси,
  • полипоз риносируситлар;
  • эндоскопик синусхирургияси
  • ташқи бурун деформацияси пластикаси.
  • Хиқилдоқ ва ҳалқум касалликлари:
  • хуррак отишни даволаш,
  • эндоскопик аденотомия,
  • тонзиллэктомия,
  • хиқилдоқнинг хавфсиз ҳосилаларини бартараф этиш,
  • овоз бойламлари парезида товушни тиклаш,
  • ҳиқилдоқ ва трахеянинг интубация ва трахеастомадан кейинги гранулёмаларини даволаш.
  • Бўлимда паст эшитиш ва карлик бўйича комплекс даво тадбирлари бажарилади. Кохлеар имплантация тизими – аудиологик ташхислаш, имплантни ўрнатиш ва операциядан кейинги реабилитацияси каби жараёнларни амалга оширади. Шунингдек, енгил ва ўрта даражадаги эшитиш заифлигида эшитиш мосламаларини танлаш ва созлашга сурдологик ёрдам кўрсатилади.
service-icon-2
service-icon-2
  • Бўлимда ўтказиладиган юқоритехнологик ташҳис ва даволаш усуллари:
  • “Нейроаудиоскрин” усули билан туғма эшитиш заифлиги ва карликни эрта ташҳислаш;
  • Кохлеар имплантация;
  • Эндоскопик полисинусотомия;
  • Эндоскопик дакриориноцистомия;
  • Эндоскопик микрогайморотомия;
  • Тимпанопластика;
  • Стапедопластика;
  • Ташқи эшитиш йўли пластикаси;

Грант текширувлари доирасида Республика худудларида чақалоқлар нейроаудиоскрининги ва кохлеар имплантацияси тизимида болаларда сурдопедагогик реабилитацияси бўйича махорат-дарслари ўтказилди.
Бўлимда тиббиёт фанлари доктори, профессор Шавкат Эргашевич Аманов даволаш ва илмий фаолиятни олиб боради. Бўлимда ИЗ-2014-0912031940 “Болаларда эшитиш заифлигини оғир даражалари ва карликни мажмуий реабилитация тадбирларини тадбиқ этиш” мавзусида инновация грантини бажариш бўйича илмий-текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиха ижрочилари:Абдуманнон Абдумаджидович Абдуқаюмов тиббиёт фанлари номзоди;
Шавкат Эргашевич Аманов – етакчи илмий ходим, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Асқар Хамроқуловия Раджабов – катта илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди;
Убайда Юнусовна Файзиева – катта илмий ходим, педагогика фанлари номзоди;
Назима Шамсутдиновна Наджимутдинова – катта илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди;
Наргиза Абдуллаевна Каримова – катта илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди;
Кичик илмий ходимлари- Махсуд Убайдуллаевич Махмудов, Камила Равшановна Ходжаева, Шахноза Темирова.

Мурожат учун маълумотлар:

Назиров Фазлиддин

Телефон +998-71-230-58-91

Е-mail:lor2013@yandex.ru