Markazda masul shifokorlar

1 dan 15gacha har oyda
Jarrohlik bo’limi
(71) 228-78-10

LOR
16 dan 31 gacha
(71)230-58-91

Shoshilinch tibbiy yordam bo’limi
(71) 229-38-47

Марказ хақида

Республика ихтисослаш тирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази
( РИПИАТМ)

Тадбирлар

Республика илмий-амалий конференцияси . «Болалар соғлигини яхшилаш ва болалар ўлимини камайтиришда инновацион ёндашувлар»

Мулоқат учун телефонлар:

+998 (71) 229-38-47

Қабул бўлими.

+8 (371) 229-38-76

Ишонч телефони.

Республиканским специализированным научно-практический медицинским центром Педиатрии Министерства здравоохранения Республики Узбекистан объявляется электронный тендер. Подробности по ссылке cкачать

Скачать

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Мустақилликнинг биринчи куниданоқ она ва бола саломатлигига ғамхўрлик қилиш ва келажакдаги Мустақил Ўзбекистоннинг соғлом авлодини шакллантириш, Ўзбекистон Давлат сиёсатининг устувор йўналиши  хисобланди. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг шаҳарларида ҳамда мамлакатимизнинг чекка жойларида даволаш ва диагностика аппаратуралари билан таъминланган туғруқ комплекслари ва болалар муассасалари тармоғи барпо этилди.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (РИПИАТМ)  ва 13 та худудий кўп тармоқли болалар марказларидан иборат бўлган болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ягона тузилмаси барпо этилди.

РИПИАТМ – Республиканинг болалар аҳолисига даволаш-профилактика ишларини ва илмий-услубий фаолиятни олиб борувчи мустақил ихтисослаштирилган тиббий муассасадир.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

 «Соғлом она – соғлом бола» нинг  асосий максадига эришишга қаратилган вазифалар ечимини аниқлашда РИПИАТМ сазовор хиссасини кўшмокда.

Марказ  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 сентябр 2007 йилдаги ПФ3923- сонли, “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини  амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги” фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПП-700, 2007 йил  “Республикада тиббий муассасаларнинг фаолиятини ташкиллиштиришни   такомиллаштириш бўйича тадбирлар тўғрисидаги”  Қарори, ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 145-сонли,  21 май 2009 йил “Республика Ихтисослаштирилган  илмий-амалий марказларни ташкил қилиш масалалари тўғрисида” Қарорлари асосида ташкил қилинди.

Марказнинг асосий мақсади: юқори технологик материал ва илмий базани, шунингдек, халқаро стандартларга жавоб берувчи юқори сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган педиатрия мактабини шакллантиришдир.

Марказнинг асосий йуналишлари:
— Болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом авлодни шакллантириш Давлат концепциясини амалга ошириш
— Болаларга кўрсатиладиган юқори малакали, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни такомиллаштириш.

“Шундай қиламизки, бизнинг болаларимиз доимо соғлом ва бахтли бўлсин”

Марказ тўғрисида

photo1
Сиз сайт сахифаларида халқимиз ва давлатимизнинг энг катта бойлиги бўлмиш болалар саломатлигини сақлашга қаратилган Марказимиз фаолияти билан танишасиз.

Марказнинг модернизацияси реконструкция ва энг замонавий даволаш – диагностика аппаратуралар билан таъминланишга қаратилган, шунингдек марказнинг кадрлар потенциали илмий ишларни олиб боришга, турли хил патологияларда чақалоқлик давридан бошлаб юқори технологик тиббий кўникмалар  шу жумладан кохлеар имплантация, эндоскопик ва реконструктив – пластик операциялар ўтказишга қодир.
Марказнинг мутахассислари томонидан ушбу диагностика ва даволаш усулларини вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ўзларининг имкониятларига кўра тадбиқ  этиш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда.
Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва болалар ўлимини камайтириш бўйича муҳим йуналишларидан бири,  республикада ЖССТ/ЮНИСЕФ технологиялари: чақалоқлар реанимацияси,  она сути билан боқиш ва  рационал овқатлантириш, боланинг ўсиш ва ривожланиш мониторинги, болалар орасида хаётий муҳим бўлган микронутриентлар саплементацияси, болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб боришни тарғиб қилишдир.

БОЛАЛАРДА КОВИД-19 диагностикаси бўйича янгиланган клиник кўрсатмалар Батафсил

Фойдали манбалар

Ўзбекистон республикаси президентининг матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали
Интерактив Давлат хизматининг ягона портали
Ўзбекистоннинг Миллий ахборот агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенати

COVID-19 буйича ишлаб чиқилган қўлланма

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тибиёт маркази томонидан коронавирус инфекция (COVID-19) буйича ишлаб чиқилган қўлланма. Қўлланма педиатрлар, болалар инфекционистлари, умумий амалиёт шифокорларига ҳамда тиббиёт ОТМларда талабалар, магистр ва клиник ординатларни тийёрлашга мулжалланган.

Раҳбарият

  • Директор

    photo

    Абдукаюмов Абдуманноп Абдумаджитович

        40 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи.

    Ўзбекистон отоларингологлар Ассоциациясининг, Бутунжаҳон Отоларинглоглар конференциясининг (IFOS), пластик ва реконструктив хирурглар Европа ассоциациясининг (IPRAS) аъзосидир….
    Батафсил →

  • Бош шифокор

    Азимов Сардор Марипжанович

       50 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи.

    C. Азимов 2008 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт…

  • Директор Ўринбосари

    photo

    Мирсалихова Наргиза Хайруллаевна

       Н.Мирсалихова 1994 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

Бўлинмалар

Аллергология

Гастроэнтерология

Гепатология

Кардиология

Лаборатория

Пульмонология

Поликлиника

Лор

Неврология

Неонатология

Кичик ёшли болалар патологияси бўлинмаси

Болалар хирургияси

Реабилитация ва физиотерапия

Биз сизга ИЛАР 2023 Халқаро Грант Лойиҳаси асосида тайёрланган ЭУЛАРнинг «Асло кечиктирманг, бугуноқ боғланинг» Воситалар то’пламининг О’збек ва Қорақалпоқ тилларида тақдим этамиз.

«Асло кечиктирманг, бугуноқ боғланинг» аксияси асосий мақсадлари – бу кенг жамоатчилик, шифокорлар, тиббиёт мутахассислари ва сиёсатчиларга ревматик ва таянч-ҳаракат тизими касалликларини (РТК) эрта ташхислаш ва далилларга асосланган даволанишдан ўз вақтида фойдаланиш муҳимлиги ҳақида ма’лумот беришдир.

Бўғим ва мушакдаги доимий оғриқ, ўта чарчаш, қотиш ва депрессия каби белгилар Ревматик ва таянч-ҳаракат тизими касалликларининг (РТКлар) симптомлари ҳисобланади.
Ревматик ва таянч-ҳаракат тизими касалликлари (РТКлар) термини фибромиалгия ва подаградан тортиб то ревматоид артрит ва қизил югурик каби турли хил ҳолатларни ўз ичига олади.
У барча ёшдаги аёллар ва эркакларга, шу жумладан болалар ва чақалоқларга та’сир қилади. Агарда керакли даво муолажалари ўтказилмаса, у кундалик фаолиятга таъсир қилиб – ҳаёт сифатини пасайтиради ва жисмоний қобилиятларга таъсир ўтказади. Агар ревматоид артритни симптомлар бошланганидан кейин 12 ҳафта ичидаёқ фармокологик даволаш бошланса, бу вақт ўтиши билан бўғимлар емирилишини минимум даражага келтириши ва ремиссия эҳтимолини ошириши мумкун. Вақтида та’минланган ма’лумот, жисмоний машқлар ва ортиқча вазнни камайтириш остеоартрит оқибатида келиб чиқувчи оғриқ, ногиронлик ва ҳамроҳ касалликлар хавфини ҳамда бўғимларни жарроҳлик ё‘ли билан алмаштириш эҳтиёжини камайтиради.

«Асло кечиктирманг, бугуноқ боғланинг» Воситалар то’пламининг О’збек ва Қорақалпоқ тилида қуйида юклаб олишингиз мумкун:
Ко’проқ ма’лумот учун биз билан бог’ланинг.

broshura--uz-1

broshura--krkp-1

Сўнги хабарлар