На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 256

pediyatriya-1

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг хирургия бўлимида жорий йилнинг 23-28 август кунлари Пирогов номидаги Россия Миллий тадқиқот тиббиёт маркази Болалар хирургияси кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори В.А.Холостова, кафедра доценти, тиббиёт фанлари номзоди Н.А.Аль-Машат, кафедра доценти, тиббиёт фанлари номзоди П.М.Ярустовскийлар иштирокида маҳаллий мутахассислар учун маҳорат-дарслари ва кўргазмали операциялар ўтказилди.
Хусусан, Республикада биринчи маротаба 2 нафар беморларда юқориги ичак тутқич артерияси синдроми ташҳиси бўйича дуодено-еюноанастомоз операцияси лапароскопик йўл билан бажарилди ва 3 нафар беморларда Гиршпрунг касаллигининг ректал шакли Соаве-Джорджсон бўйича видеоасситентлаш йўли билан йўғон ичак оператив муолажаси ўтказилди.
Операция жараёни он-лайн тарзда жойлардаги мутахассислар учун намойиш этилди.

2015 - 2024 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech