Қисқача тарихи

Ўзбекистонда 1927 -1940 йй. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш илмий-текшириш институти оналик ва болаликни муҳофазаси соҳасидаги ишларни бошқарган. 1940 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институти таркибида педиатрия факультети ташкил қилинганлиги сабабли у ўз фаолиятини тугатди.
1966 йилда Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш илмий-текшириш институти қайтадан ташкил қилинди. Институтнинг илмий йўналиши болалар ва оналарга даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштиришга, оналар, перинатал ва болалар ўлимини камайтиришга, ҳазм қилиш аъзоларининг ўткир ва сурункали касалликларини олдини олишга, болалар организмининг физиологик хусусиятларини ўрганишга қаратилган эди. 1969 йилда институт таркибида акушерлик ва гинекология бўлими сақланиб қолгани ҳолда, унинг номи Ўзбекистон педиатрия илмий текшириш институти деб ўзгартирилди. Сақланиб колган бўлим негизида 1974 йилда Ўзбекистон акушерлик ва гинекология илмий текшириш институти ташкил топди. Институтда қуйидаги илмий бўлимлар фаолият кўрсатган:

“Биз тиббий хизмат сифати стандартларини, профилактика, ташхислаш, даволаш ва реабилитациянинг юқори технологик усулларини тадбиқ этишни қўллаб қувватлаймиз.”

Институтнинг (Марказнинг) ташкилотчилари

service-icon-2Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 май 2009 йил, 145 сонли ” Республикада Ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларни ташкил қилиш масалалари тўғрисида” фармони асосида Педиатрия илмий текшириш институти ўрнида Республика Ихтисослаштирилган Педиатрия Илмий – амалий Тиббиёт Маркази тузилди.
  • -  Н.И. Осиновский  –  профессор
  • -  М.А. Мирзамухамедов  –  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор
  • - О.С. Махмудов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фан ва техника соҳасидаги Беруний номидаги давлат мукофотининг совриндори, Қозоғистон Республикаси профилактик академиясининг академиги, Россия Федерацияси табиатшунослик академиясининг муҳбир аъзоси, Туркийзабон давлатларининг педиатрлари илмий жамиятлари Ижроия қўмитаси уюшмаси аъзоси, профессор
  • - Т.О. Даминов – профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг акдемиги, тиббий техник фанлар Россия Академиясининг ҳақиқий аъзоси( академик)
  • Институтда (Марказда) 54 та фан доктори ва 150 дан ортиқ фан номзодлари тайёрланди.

Раҳбарият

  • Директор

    photo

    Ахмедова Дилорам Ильхамовна

        300 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи.

    Врач-педиатр,олима, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва халқ таълими аълочиси…

  • Директор Ўринбосари

    photo

    Салихова Камола Шавкатовна

       80 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи.

    4 та методик қўлланма ва 2 та ихтирога патенти бор. …

  • Бош врач

    photo

    Абдукаюмов Абдуманноп Абдумаджитович

        40 дан ортиқ илмий нашрлар муаллифи.

    Ўзбекистон отоларингологлар Ассоциациясининг, Бутунжаҳон Отоларинглоглар конференциясининг (IFOS), пластик ва реконструктив хирурглар Европа ассоциациясининг (IPRAS) аъзосидир….
    Батафсил →

Республика Ихтисослаштирилган Педиатрия Илмий – амалий тиббиёт марказини барпо этилишида болаларни туғилгандан бошлаб 18 ёшгача  барча болалик даврларида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш,  узлуксиз назорат қилиш масаласини    вертикал бошқаришни хисобга олиб, мувофиқликни сақлаш назарда тутилди. Марказ республикада педиатрия хизмати бўйича  бош  муассаса хисобланади. Марказ фаолиятининг йўналишлари педиатрия соҳасида илмий-текшириш ишларини олиб бориш, 13 та худудий болалар кўптармоқли тиббиёт марказларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинглаш хамда мамлакатимиз худудларида оталик ва консультатив ёрдам кўрсатиш  билан барча босқичларда болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни ошириш бўйича  ташкилий-услубий ишлар олиб боришдан иборатдир.

Республикамиз аҳолисини малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга бўлган эхтиёжини хисобга олиб, 3 йил давомида марказнинг фаолияти кенгайди, клиниканинг янги бўлимлари очилди:чақалоқлар патологияси, кардиоревматология, нефрология,болалар хирургияси, туғма ва орттирилган ЛОР

“Бизнинг марказимзда хар бир болага мехр билан ёндошига харакат киламиз”

касалликлари бўлимлари.Хозирги кунда марказда 3 та академик, 12 та фан доктори ва 42 та фан номзодлари фаолият кўрсатмоқдалар.
Йилдан йилга марказнинг материал техник базаси ривожланиб келмоқда. Ўзбекистон келажаги – болалар учун ҳукуматимиз катта эътибор қаратиб ва катта ғамҳорлик қилиб, марказимиз янги қурулишлар ва реконструкция учун зарур маблағлар ажратди. Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматларининг молиявий ҳамкорлигидаги «Репродуктив саломатлик/оналик ва болаликни муҳофаза қилиш» Дастурининг реализацияси доирасида ва ҳукуматимиз томонидан ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан марказ замонавий даволаш диагностик аппаратуралар билан жиҳозланган. Ҳозирда модернизацияланган марказда болаларга юқори технологик ихтисолаштирилган ёрдам кўрсатилмоқда ва унинг имкониятлари кенгайтирилмоқда.
РИПИАТМ илмий ишларни координациялаш ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича Давлат дастурини бажаришда катта ишларни бажармоқда.

Бўлинмалар

Аллергология

Гастроэнтерология

Гепатология

Кардиология

Лаборатория

Лор

Неврология

Неонатология

Поликлиника

Пульмонология

Кичик ёшли болалар патологияси бўлинмаси

Болалар хирургияси

↑ Юқорига   |   Батафсил → →