ТАНЛОВ 2022 йилга
ПРОСМОТРОВ: 751ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ПЕДИАТРИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ (ЎзР ССВ РИПИАТМ) ТАНЛОВ
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ 2022 йилга
– Таянч докторантурага (PhD) – 3 ўрин:
«Педиатрия» мутахассислиги бўйича – 2
«Оториноларингология» мутахассислиги бўйича- 1
– Докторантурага (DSc) – 1 ўрин:
«Педиатрия» мутахассислиги бўйича – 1
Тайёрлов РИПИАТМ дан бўлади.
Танлов муддати – 2021 йил 15 сентябрдан 15 октябргача
Таянч докторантурага кириш имтихонлари (мутахассислик, чет тили) ва докторантурага сухбат 2021 йил 5 – 25 ноябрь муддатида ўтказилади.
Манзил: Тошкент ш. 100179, 2- Чимбой, Талант тор кўчаси 3- уй.
ЎзРССВ РИПИАТМ, телефонлар: 71 2287842, 94 614 6308
Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар РИПИАТМ қабул комиссиясига қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:
- ариза;
- қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатуранитугатганлиги (тиббиёт фанлари учун) олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та илмий мақола ва 2 та тезис);
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим зтадилар:
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат цафтарчасининг белгилангзн тартибда тасдиқланган нусхаси;
– олий маълумот, фан номзоди ёҳуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
– тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий. даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 3 та илмий мақола ва 2 та тезис).
Ҳужжатлар (pdf) шаклида тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг махсус веб-сайти (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади.