На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 499

АХБОРОТ ХАТИ

ПРОСМОТРОВ: 499
pediyatriya-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ПЕДИАТРИЯ

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ

ЎЗБЕКИСТОН  ПЕДИАТРЛАР АССОЦИАЦИЯСИ

 

 

АХБОРОТ ХАТИ

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР!

                                                                                                                                      

                            2021 йил  21 октябрда Тошкент шаҳрида

 

«Ўзбекистон Республикасида бирламчи бўғинда болаларга кўрсатилаётган  тиббий ёрдам ва соғлом овқатлантириш масалалари»

мавзусида онлайн Республика илмий-амалий конференция   ўтказилади.

 

         Конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5590-сонли Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ -4947 – сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги фармони, 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4887-сонли “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар туғрисида”ги ва 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891 сонли «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларини бажариш ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ -5544- сон Фармони билан тасдиқланган ”2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси” бош мақсадига эришиш йўлидаги белгиланган асосий вазифаларни амалга ошириш  доирасида  ўтказилади.

Конференция ташкилотчиси

  • Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

–    Ўзбекистон  педиатрлар ассоциацияси

 РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯДА  

муҳокама қилинадиган йўналишлар ва асосий  масалалар

 

  1. Ўзбекистон Республикасида бирламчи бўғинда педиатрия хизматини ривожлантириш, унда болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишда амалга оширилаётган масалалар, натижалар, ютуқлар.
  2. Бирламчи бўғинда соғлом хаёт тарза, соғлом овқатлантириш, болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлиги, болалар касалликларини олдини олиш, болалар саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш масалалари.
  3. Республика худудларида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни ташкил этиш,__ташхислаш., даволаш ва реабилитациянинг самарали технологияларини тадбиқ этиш билан.
  4. Пандемия шароитида бирламчи бўғинда Короновирус инфекцияси – СОVID – 19 билан курашиш, ташхис ва даволаш усуллари.
  5. Республика вилоятари бирламчи бўғинида лаборатор – инструментал имкониятлар ва улардан фойдаланиш масалалари.
  6. Республика вилоятдарида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини тизимида кадрлар билан таъминланиши ва уларнинг профессионал маҳоратини ошириш масалалари;
  7. Халкаро ҳамкорлик ва унинг республикада болаларга кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштиришдаги аҳамияти.
  8. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини амалиётида ахборот-компьютер технологиялардан фойдаланишда муаммолар.

 

Конференцияда иштирок этиш шакллари:  маъруза билан, маърузасиз,   конференция материалларини нашриёти билан. Тезисларни чоп эттирилиши бепул. Мақола нашр этилиши ҳам режалаштирилмоқда. Конференция ишида   ўзбек, рус ва инглис тилида иштирок этиш мумкин.

.                               

МАТЕРИАЛЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

 

Тезисларни  тайёрлаш бўйича талаблар:

Тезис ҳажми 1 бетдан иборат бўлиб,  А4 форматда, Times New Roman 12 шрифтида, 1,0 интервалда ёзилади;  чап тарафдан 3 см, ўнгдан 1см, юқори ва пастдан 2 см дан, абзацга 1см дан қолдирилади.  Мавзу бош ва қоралаштирилган харфларда ёзилади,  бир интервал қолдириб иккинчи қаторда муаллифларнинг фамилияси ва инициаллари, бир интервал қолдириб учинчи қаторда  ташкилотнинг тўлиқ номи, сўнг икки интервал қолдириб   тезис матни ёзилади.  .Тезис кириш қисм, илмий ишнинг мақсади, материал ҳажми ва текшириш усуллари, олинган натижа ва  хулосалар каби қисмлардан иборат бўлиб, жадвал ва расмлар киритилмайди. Тезис номида қисқартиришлар бўлмаслиги керак Тезис мавзуи унинг мазмуни билан мос бўлиши керак.Ўзбек тилида ёзилган текстларда ўзбек харфларининг барча элементлари  киритилган бўлиши шарт. Файл биринчи муаллифнинг фамилияси билан номланади. Биринчи муаллиф сифатида фақат 2 та тезисда иштирок этиш мумкин.  Тезислар электрон вариантда юборилади, тезис охирида  хизмат ва шахсий телефон рақамлари, электрон манзили  кўрсатилади. Талабга жавоб берилмай шакллантирилган тезислар чоп эттирилмайди.

Тезис ва мақолаларни  қабул қилишнинг охирги муддати  – 2021 йил, 30 сентябрь

Конференция илмий дастурида маъруза билан иштирок этиш бўйича  таклифларингизни   2021 йил 24 сентябрга  қадар   юборишингизни сўраймиз. Тезисларда берилган маълумотларнинг услубий жиҳатлари,  илмий асосланганлиги, хаққонийлигига муаллифлар масъулдир. Конференцияни офлайн, онлайн тарзда, ZOOM  орқали  ўтказилаши режалаштирилмоқда, бу масалада кўшимча маълумотлар берилади.

Тезисларни шакллантириш  мисоли:

ОСОБЕННОСТИ ЦИТОКИНОВОГО СТАТУСА НОВОРОЖДЕННЫХ С ВРОЖДЕННОЙ ПНЕВМОНИЕЙ

Абдурахманова Ф.Р.

 Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр педиатрии   МЗ РУз

Хурмат билан Ташкилий қўмита.

 Манзил:

 Тошкент ш. 100179, 2-Чимбой,

Талант-тор кўчаси, 3-уй, ЎзР ССВ РИПИАТМ

Мурожаат учун телефон:

712287842,  6146308 (Арипова Дилбар Султановна)

712294122 (Салихова Камола Шавкатовна)

Email: u.rizamukhamedova@SSV.uz

2015 - 2022 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech