Бўлим  бошлиги —  Наргиза Хуснутдиновна  Файзуллаева, олий  тоифали шифокор, тиббиёт  фанлари  номзоди.

Бўлим 20 та ўринга мўлжалланган. Бўлимда қуйидаги касалликлар даволанадилар: бронхиал астма, респиратор аллергоз, аллергик ринит, озиқ –овқат аллергияси, ўткир эшак еми, Квинке шиши, атопик дерматит, дори аллергияси, экзема, поллинозлар.

Аллергология бўлими ходимлари томонидан даволашнинг замонавий, унумли, янги технологияларни киритилган ҳолда тадбик этиш усуллари ўрганилади.

service-icon-2
service-icon-2

Бўлимда Спирометрия усули қўлланилади, бу усул орқали ташқи нафас олиш функцияси текширилади (ТНФ).Ташки нафас олиш функцияси—ташхисни аниқлаштириш, эрта диагностика қилиш, ўз вақтида самарали даволаш, аллергик патологияли (бронхиал астма) беморларни динамикасини кузатиб  бориш учун фойдаланилади.

Спирометрия – бу одамнинг вентиляция аппаратини механик хусусиятларини, тинч ва форсирланган нафас харакатларини  оқим – ҳажм вақтида ўлчанади.

Бу  усул –ўпка  ҳажми  ва  нафас  тезлигини  ўлчашдан  иборат.

Спирометрия – диагностик экспертиза учун, аҳоли саломатлигини баҳолаш, патологияси бор  бўлган  беморларни   динамикада  кузатиб  бориш мақсадида  қўлланилади.

Спирометрия  текшируви – бу нафас  системасининг  скрининг  усули  ҳисобланади.

Бронхиал астма билан  касалланган беморларга даволанишнинг янги ингаляция усули киритилган.

Ингаляция усули –  даволашнинг замонавий, оғриқсиз, самарали бўлиб, бунда ингаляция небуллари  пар  орқали  юқори  нафас  йўлларига киради.

Аллергология  бўлимида – ингаляция  орқали   аэрозол терапияси  ўтказилади.

Замонавий  даволаш  усуллари – аллергия  билан  касалланган  бемор  болаларни, унумли ва  самарали  даволанишига  ёрдам  беради.

service-icon-2

Контактные данные:

Файзуллаева Наргиза Хуснутдиновна

Телефон. +(99871) 2293874

Е-mail: lofazu@mail.ru