На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 254

pediyatriya-1

Бемор 4 ёш, марказимизнинг кардиоревматология булимига тирсаклар ва  тиззаларда огрик, харакат чегараланиши, юра олмасликлик, тери остида каттик хосилалар пайдо булиши шикоятлари билан мурожаат этиб стационар даво учун ёткизилди. Касаллик тарихидан: бола 3 йил аввал вирусли инфекция утказганидан сунг оёкларда огрик пайдо булган, бола тана харорати 39-40С гача кутарилган. Махаллий поликлиникага мурожаат этган ва амбулатор  даволанган, натижаси булмагач вилоят туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат этишган стационар даво олган. Бола ахволи яхшиланмагач марказимизга мурожаат этишган. Марказимиз кардиоревматолог шифокорлари томонидан курилиб, болада тирсак ва тизза бугимлари харакат чекланиши, йирик бугимлар ( тос-чанок, тизза, тирсак) контрактуралари, конфигурация ва шишлар, тана буйлаб куплаб тери ости калцинат хосилалари ва келлоид чандиклар аникланди. Болага «Ювенил дерматомиозит» ташхиси куйилди ва даво режаси тайинланди.

2015 - 2022 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech