На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 39

photo_2021-06-24_11-17-08

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида беморларни кутиш мумкин бўлган жой ташкил этилмаганлиги танқид остига олинганлиги бўйича

ЖАВОБИ

Беморлар учун барча шароитлар яратилган: кутиш зали, она ва бола хонаси, фитобар, ҳар бир мутахассислар хонаси олдида ўриндиқлар мавжуд
Ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида беморларни кутиш учун уларнинг яқинларига махсус жойлар ташкил этилмаганлиги танқид остига олинган мурожаат эълон қилинган эди. Унга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази республиканинг болалар аҳолисига ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Марказда мамлакатимизнинг таниқли олимлари ҳамда юқори малакали шифокорлари болаларга тиббий ёрдам кўрсатадилар.
Марказда юқори технологияли ташхис (МСКТ, юқори даражали УТТ, рақамли рентген, янги туғилган чақалоқлар аудиоскринги, интерлейкинларни аниқлашни ноёб иммунофермент, иммунофлюоресцент усуллари, ирсий патологияни полногенном тахлили, РНК/ДНК ва протеинлар биоанализлари, масс-спектрометрия ва бошқалар), шунингдек даволаш (кохлеар имплантация, хирургик ва ЛОР-аъзоларида каминвазивли эндоскопик, реконструктив операциялар, янги туғилган чақалоқларда ва болаларда соматик касалликларни даволаш) усуллари қўлланилади.
Марказ 385 ўринга мўлжалланган бўлиб, шу жумладан 10 ўрин туғма ва орттирилган ЛОР касалликлари бўлимида катталар учун тиббий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, марказда 1,5 сменада 300 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникасида замонавий ташхислаш ва даволаш усуллар асосида болаларга консультациялар ўтказилади.
Марказда бир йил давомида 14 000-15 000 нафар бемор даволаниши мумкин, маслаҳат поликлиникаси орқали бир йилда ўртача 100 000-120 000 нафар беморлар қатнови қайд қилинади.
Маълумот учун айтиш лозимки, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникасининг кундалик иш вақти соат 08:00 дан бошланади. Қабул бўлими куну тун оғир аҳволдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатади, зарур ҳолатларда беморлар даволаниш учун ётқизилади.
Шу жумладан, маслаҳат поликлиникасига республиканинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳридан, шунингдек, чет давлатлардан беморлар мурожаат қилади.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаатдаги майдон асосан тез тиббий ёрдам машиналари кириш йўлаги ва машиналарни қўйиш жойи ҳисобланади, шунинг учун у ерда беморлар учун ўриндиқлар чекланган. Яна шуни эътиборга олиш лозимки, ушбу видеотасвирни олиш вақти ҳали поликлиникада иш жараёни бошланмаган вақтга тўғри келган (яъни соат 8:00дан олдин).
Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, республиканинг турли ҳудудларидан беморларни энг камида 3-4 нафар оила аъзолари кузатиб келади, албатта, поликлиника ҳудудига фақат бемор ва унинг онаси киришига санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат берилади.
Беморларга маслаҳат поликлиникасида барча шароитлар яратилган бўлиб, ҳозирги пандемия даврида қабулхонага ва маслаҳат поликлиникасига келган беморларни ажратиш учун қабулхона ва поликлиникага кириш жойи алоҳида ажратилган.
Поликлиника биноси ичида “СанПиН” талабларига асосан бемор ва оналар учун барча шарт-шароитлар яратилган, яъни беморлар учун кутиш зали, она ва бола хонаси, фитобар, ҳар бир мутахассислар хонаси олдида ўриндиқлар билан етарлича таъминланган.
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази маъмурияти.

service-icon-2
service-icon-2
service-icon-2
service-icon-2
service-icon-2
service-icon-2
service-icon-2
service-icon-2
service-icon-2

2015 - 2020 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Запись на прием

Подписка

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech