10-sentabr kuni Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya tibbiyot markazida CHIKAGO SHAHRI ANN & ROBERT X. LURIE CHILDREN’S HOSPITAL Jarrohlik transplantatsiyasi kafedrasi mudiri professor Rikkardo Superina ishtirokida noyob operasiya mahorat darsi bo‘lib o‘tdi. Jigardan tashqari portal gipertenziya tashxisi qo’yilgan 10 yoshli bolaga mezoportal anastomoz qo’yildi. Bundan tashqari, jigar transplantatsiyasidan so’ng o’t yo’llari atreziyasi, jigar sirrozi va portal gipertenziya,…
“Yangi tug‘ilgan chaqaloqlar eshitish qobiliyatining universal skriningini joriy etish” loyihasi doirasida Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi bosh shifokori Abdumannop Abduqayumov nima uchun skriningdan o‘tish bolaning rivojlanishida muhim bosqich ekani hamda o‘z vaqtida qo‘yilgan tashxis qanday qilib vrachlar va ota-onalarga eshitish qobiliyatini tiklashning samarali rejasini ishlab chiqishga yordam berishi xususida so‘zlab berdi.
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг хирургия бўлимида жорий йилнинг 23-28 август кунлари Пирогов номидаги Россия Миллий тадқиқот тиббиёт маркази Болалар хирургияси кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори В.А.Холостова, кафедра доценти, тиббиёт фанлари номзоди Н.А.Аль-Машат, кафедра доценти, тиббиёт фанлари номзоди П.М.Ярустовскийлар иштирокида маҳаллий мутахассислар учун маҳорат-дарслари ва кўргазмали операциялар ўтказилди. Хусусан, Республикада биринчи маротаба 2 нафар…
2019 йилда РИПИАТМ лабораторияси Клиник лаборатория тадқиқотлари ташқи сифат назорати маркази (Москва, РФ) томонидан ўтказилган мустақил ташқи сифат назорати баҳолашда муваффақиятли иштирок этди. Олинган сертификат бизнинг мутахассисларимизнинг юқори даражадаги тайёргарлиги ва лабораториямизнинг замонавий ускуналари ҳақида далолат беради.
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳрида ўтказилган қозоқ тиббиёти кунлари доирасида Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон) педиатрия ва болалар жарроҳлиги илмий маркази билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади. Имзоланган ҳужжат педиатрия соҳасидаги узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида тиббий ёрдам, инноватсион технологиялар ва таълимнинг халқаро сифат стандартларини амалга оширишда соҳавий…
2019 йил 16-18 апрел кунлари ТИҲЕ – 2019 24-Халқаро тиббий соғлиқни сақлаш кўргазмаси бўлиб ўтди, ушбу кўргазма доирасида Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш салоҳияти намойиш этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда тиббий туризм” стендида 13 республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, шу жумладан РСНПМК педиатрия. Кўргазма доирасида хорижий шериклар – Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон, Малайзия, Россия…
Бутун дунё коронавирус иситмасида бўлса-да, бизда катта ютуқ. Педиатрия Марказининг жарроҳлари – Ёълдошев Рустам ва Дехконбоев Авазларга туғма жарроҳлик нуқсонлари, яъни Гиршпрунг касаллиги бўйича глобал кўп марказли тадқиқотда қатнашганлик учун сертификат топширилди. Ушбу лойиҳада иштирок этиш ҳамкорлик учун янги ёълларни очади! Биз сиз билан фахрланамиз !!!
2019 йил 3-4 декабр кунлари УЗБЕК-ТУРК СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БИЗНЕС ФОРУМИ бўлиб ўтди, унинг доирасида соғлиқни сақлаш, тиббий туризм, фарматсевтика саноатини ривожлантириш, тиббий ҳужжатларни электронлаштириш бўйича тажриба алмашиш ҳақида йиғилишлар бўлиб ўтди. Биринчи куннинг натижалари бўйича РИПИАТМ ва Анкара Билкент шаҳар касалхонаси, шунингдек РИПИАТМ ва Кани-мед ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, тадбир давомида икки мамлакат…
Қозоғистон тиббиёт кунлари доирасида, 2019 йил 21-22 ноябр кунлари илмий педиатрия ва болалар жарроҳлиги маркази делегацияси ташриф буюришди: Боранбаева Р.З. – марказ директор, Абдилова Г.К. – педиатрия блоки раҳбари, Ахпаров Н.Н. – хирургия бўлими бошлиғи, Жумадуллаев Б.М. – онкология бўлими бошлиғи. Меҳмонлар ўзларининг фаолияти тўғрисида маълумот алмашдилар, марказимиз тузилиши билан танишдилар, аудитория саволларига жавоб бердилар….