“Yangi tug‘ilgan chaqaloqlarning eshitish qobiliyatining universal skriningini joriy etish” loyihasi doirasida Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Qashqadaryo va Toshkent viloyatlarida eshitish nuqsonlarini aniqlashning zamonaviy usullari bo‘yicha treninglar o‘tkazdi. Shunga o‘xshash o‘quv-amaliy tadbirlar O‘zbekistonning barcha hududlarida bo‘lib o‘tadi. Treningda skriningni o‘tkazishning turli jihatlari, jumladan, uskunalar bilan ishlash xususiyatlari va muolajani amalga oshirish qoidalari ko‘rib chiqildi….
Audiologik skrining yangi tug‘ilgan chaqaloqlarning eshitish qobiliyatidagi nuqsonlarni aniqlash, o‘z vaqtida tibbiy yordam va reabilitatsiyani ta’minlash uchun o‘tkaziladi, bu esa kelgusida bolaning hayot sifati va ta’lim olishini yaxshilashga hamda jamiyatga integratsiyalashuviga imkon beradi.
18 феврал куни Москва шахрида Кузовков В.Е. ( т.ф.д. Санкт -Питербург,Россия), Лиленко А.С. (т.Ф.н. Санкт -Питербург,Россия , Сугарова С.Б. т.ф.н Санкт -Питербург,Россия) томонидан ташкил этилган оторинолораингология мутахасислиги буйича урта ва ички кулокда диссекцион курси утказилди. Бу курсда Республика ихтисослашитирлган илмий амалий педиатрия ЛОР булими шифокорлари Разаков А.Дж, Рашидов Х,Х, хамда Нукус болалар куп тармокли болалар…
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик жарроҳлар билан биргаликда навбатдаги ноёб операция ўтказилди. Икки соат давом этган амалиёт натижасида 8 ойлик бемор ичакларининг зарарланган қисми лапароскопик усулда олиб ташланди. Шу тариқа кўплаб туғма нуқсонлар ҳамда ўт йўли ва йўғон ичак патологиялари аниқланган гўдакдаги оғир хасталиклар бир вақтнинг ўзида каминвазив усулда бартараф этилди.
❓Қизамиқ қандай касаллик? ❓Унинг пайдо бўлишига нималар сабаб бўлади? ❓Даво чоралари қандай? ❓Қизамиқ касаллиги қандай тарқалади? Бу ҳақида махсус видеоролик орқали батафсил билиб олишингиз мумкин. ❗️Қизамиқнинг олдини олишнинг ягона йўли бу – вакцинациядир. ❗️Фарзандларингиз саломатлигини хавф остига қўйманг! ❗️ Эмлашлар миллий тақвими асосида уларни ўз вақтида эмлатинг!
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мирсалихова Наргис Хайруллаевна Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланди. Н.Мирсалихова 1994 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Турли йилларда Педиатрия илмий текшириш институти кичик илмий ходими, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази пульмонология бўлими катта илмий ходими, Тошкент тиббиёт академиясида кафедра доценти…
Жорий йилнинг 18-20 декабрь кунлари РИПИАТ Маркази раҳбарияти (З.А. Сайфутдинов, Д.Х. Дўстмухаммедова) Туркиянинг ACIBADEM клиникалар тармоғида педиатрия йўналиши бўйича амалга оширилаётган энг замонавий диагностика ва даволаш амалиётлари билан яқиндан танишдилар. Маълумот учун: ACIBADEM клиникалар тармоғи Туркия, Голландия, Македония, Болгария, Сербия давлатларида Joint Commission International (Тиббиёт муассасаларини аккредитация қилиш бўйича халқаро қўшма комиссия) аккредитациясидан ўтган жами…
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Сайфутдинов Зайниддин Асамутдинович Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиаллар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди. З. Сайфутдинов 2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2006-2008 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник ординатура босқичида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий суд-тиббий ва патологик анатомия лабораторияси шифокор-эксперти…
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Азимов Сардор Марипжанович Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари-Бош шифокори этиб тайинланди. C. Азимов 2008 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаб, ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатура йўналишида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 1-педиатрия бўлими навбатчи шифокори сифатида бошлаган….