Республика педиатрия илмий амалий тиббиёт марказида туғилган чақалоқ 7 кундан бери карахт аҳволда ётгани тўғрисидаги мурожаатга муносабат
Ижтимоий тармоқларда Республика педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида 2022 йил 30 январда туғилган чақалоқ 7 кундан бери карахт ҳолда ётгани, унга шифоркорлар томонидан бирон бир аниқ ташхис қўйилиб, зарур муолажа қилинмаётгани ҳақида мурожаат тарқалди.
Республика педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-6 даҳаси 10-уй 65-хонадонда яшовчи 2022 йил 30 январда туғилган чақалоқ Қ.С. жорий йил 12 март куни соат 13:16да Республика педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази чақалоқлар потологияси қабулхонасига сарғайиш, безовталик, чираниш, эмганда қалқиш, кўкариш, қорнида ғулдирашга шикоят билан олиб келинган.
Касаллик анамнезлари маълумотлари асосида ўтказилган дастлабки кўрикда гўдакда неонатал сариқлик, чўзилувчан кечиши Р59.9, шунингдек, ёндош марказий нерв системасини перинатал даврда зарарланиши аниқланган.
Шунингдек, кўрик давомида бола ҳаётининг иккинчи кунидан сарғайгани, уй шароитида она фарзандига невропатолог ва педиатр томонидан тавсия этилган фенистил, фортакарнит, антикомер спрей, пиобактериофаг каби дори воситаларини ичиргани, бироқ ижобий таъсири бўлмаган маълум бўлди.
Шундан сўнг бемор бўлимда лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилган. Текширувда болада перинатал даврда зарарланиш, қўзғалиш синдроми, ринит, аллергик энтеропатия аниқланган. Шошилинч хирургик белгилар йўқ.
Шундан кейин беморга умумий ҳолати ва аниқланган ташхислар бўйича даво муолажалари ўтказилган. Муассасада даволаниш пайти боланинг умумий аҳволи яхшиланиб, тана вазни (келгандаги вазни – 4.694,0 гр. кетаётгандаги вазни – 5.100 гр.) ортган.
Умумий аҳволи яхшиланганлиги сабабли жорий йил 26 мартда чақалоқ ва унинг онасига шифохонадан уйига рухсат берилган.
Республика педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази