service-icon-2

Бўлим раҳбари-тиббиёт фанлари доктори, профессор Камилова Алтиной Турсуновна.

Гастроэнтерология илмий бўлими клиник бўлим билан биргаликда 1979 йил ташкил қилинган. Гастроэнтерология бўлимида 25 та ўрин бўлиб, (йил давомида бўлимдан 1040 тагача бемор ўтади) сурункали ошқозон-ичак касалликлари билан касалланган болалар учун мўлжалланган.
Бўлимда Республикамизнинг турли худудларидан ва чегарадош Республикалардан (Козоғистон, Тожикистон) бемор болалар ётқизилади. Турли йиллар давомида илмий бўлимга т.ф.д. Бодня И.А., т.ф.д. Л.В.Климанская, т.ф.н. доцент Ф.Х. Абызгильдина, доцент Д.У Усманов., доцент М.Н. Ахмедовлар раҳбарлик қилганлар.
2001 йилдан бошлаб профессор А.Т. Камилова бўлимга рахбарлик қилмоқда. Камилова Алтиной Турсуновна 325 та илмий ишларнинг муаллифи бўлиб, шулардан 139 таси мақола, 6 таси монография, 18 таси услубий тавсиянома, 2 таси клиник кўлланма, 6 та врачлар учун кўлланма, 4 та ихтиро учун патент, 5 та электрон хисоб машиналари учун дастур. 1 та тиббиёт фанлар доктори ва 6 та тиббиёт фанлари номзоди тайёрлади.

3 та докторлик диссертациялари учун илмий консультант. Республика болалар гастроэнтерологлари ва нутрициологлари уюшмасининг бошлиғи. “Вопросы детской диетологии ” журналининг тахририят аъзоси (Москва Россия).

Бўлимни ташкил қилинишидан бошлаб, анчагина илмий ходимлар иш олиб бордилар, кейинчалик улар кафедра, клиника мудирлари ва соғлиқни сақлаш ташкилотчилари даражасига етдилар. Бўлимда 6 та тиббиёт фанлари докторлари ва 20 та тиббиёт фанлари номзодлари тайёрланди. Ҳозирги вақтда ошқозон-ичак касалликлари бўлимида 8 та илмий ходим ва 2 та врач ординаторлар илмий изланиш ва даволаш ишларини олиб бормоқда.

Бўлимнинг илмий йўналишлари.

Бўлимнинг илмий дастурлари болалар гастроэнтерология ва нутрицилогияларидаги муаммоларни ўрганишга ва уларни ечимини топишга қаратилган. Бўлим ходимлари тамонидан турли йилларда болаларда ингичка ичак энзимопатияларининг тарқалиши, қиёсий ташхиси, давоси (Камилова А.Т.), ичак энзимопатияларининг ичакдан ташқари намоёнлари: метаболик остеопатия, жигарнинг шикастланиши ўрганилди; целиакия касаллигида мембранада хазм бўлиш ва сўрилишни коррекция қилишнинг янги усуллари ишлаб чиқилди (З.М.Абдужабарова, И.О.Уварова, О.В Ким.).
2003-2005 йилларда бўлимда Helicobacter Pylori ассоциирланган гастродуоденал патологияларни тарқалиши, уларни ташхислаш ва даволашни, гастроэндоскопик кўринишларини, болалар ва ўсмирларда гастроэзофагиал рефлюкс касаллигини ўрганиш бўйича илмий изланишлар олиб борилган (С.А Пазылова., Х.Т. Каюмова, Д.А Абдуллаева., М.Ш.Бабаджанова).

2006-2008 йилларда бўлим ходимлари тамонидан болаларда ингичка ичак энзимопатияларида гормонал ва метаболик ўзгаришлар, болаларда ингичка ичак энзимопатияларининг клиник патоморфози ва анемияларнинг патогенетик давоси, Ўзбек популяциясида болалардаги целиакиянинг иммуногенетик ва морфологик фенотиплар ассоциацияси, болалар целиакиясида Всl ва р-53 оқсилларининг клиник-прогностик ахамияти ўрганила бошланди (И.М Ахмедова., З.Е Умарназарова., З.М. Абдужабарова Н.Р Алиева.).

service-icon-2

2009-2011 йилларда бўлим ходимлари болаларда энтерал етишмасликда хужайра энергетикаси бузилишининг диагностикаси ҳамда уни даволаш усулларини (Д.Х Дустмухамедова.) ишлаб чиқиш устида ишладилар. Ишлар ИХРВ ва Миллий университет билан биргаликда (институтлараро грант) олиб борилди.
Олинган маълумотлар республика ҳамда халқаро конгрессларда маълум қилинди, бўлим томонидан ишлаб чиқилган тадқиқотлар натижалари бир неча марта Республика инновацион ғоялар ярмаркаларига тақдим этилди.

Амалий тадқиқотлар инновацион ишларда давом эттирилди. 2006 йилларда “Овқат ҳазм қилиш органлари касал бўлган болалар мисолида ногирон болаларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси Миллий моделини жорий этиш” мавзусида, 2013-2014 йилларда “Болаларда чўзилувчан диареяларни аниқлаш ва даволаш усулларини жорий этиш” мавзусида грант бўйича иш олиб борилди.

Ҳозирги пайтда гастроэнтерология бўлими тамонидан иккита амалий лойиҳа: “Болаларда озиқ-овқат аллергиясининг гастроинтестинал шакллари: Т-хужайралар регуляторли субпопуляциясининг патогенетик аҳамияти” мавзусидаги ҳамда ёш олимларнинг “Болаларда ичак касалликларида витамин Д танқислигининг клиник-патогенетик ахамияти” мавзусидаги амалий гранти бўйича ишлар олиб борилмоқда.

2008 йилда бўлимнинг ташаббускор гуруҳи ходимлари тамонидан болалар гастроэнтерологлари ва нутрициологлари Жамоат бирлашмаси тузилиб, унинг филиаллари Жиззах, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилди. 2013 йилда Жамоат бирлашмаси гастроэнтерогларнинг Жаҳон ташкилоти таркибига кирди. Жамоат бирлашмасининг раиси проф. Камилова А.Т. 2014 йилда жамоат бирлашмасининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларида фаол иштироки учун ташаккурнома олишга сазовор бўлди.
Гастроэнтерология бўлими тамонидан тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли босқичларида болалар овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларини аниқлаш ва даволаш стандартлари ишлаб чиқилди.

Бўлимнинг илмий ходимлари: етакчи илмий ходим, т.ф.д., Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош болалар гастроэнтерологи Умарназарова З.Е.; етакчи илмий ходим – т.ф.д., Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактабда соғлиқни сақлаш бўйича бош мутахассис Ахмедова И.М.; катта илмий ходим – т.ф.н., Абдуллаева Д.А.; кичик илмий ходим – Султанходжаева Ш.С.; кичик илмий ходим – Дустмухамедова Д.Х.
Бўлим ходимлари республика вилоятларига ва Қорақалпоғистон Республикасига болалар гастроэнтерологияси бўйича услубий ёрдам бермоқдалар, хар йили Республикамизнинг турли минтақаларида гастроэнтерологиянинг долзарб масалалари бўйича маҳоратли дарслар ўтказмоқдалар.
Илмий тадқиқот натижалари, маҳаллий, яқин ва узоқ хорижда нашр этилган, шу жумладан, 6 та монография, 32 та врачлар учун услубий кўрсатмалар ва қўлланмалар, 43 та ахборот хатлари. Ихтиролар учун 4 та патент ҳамда 10 та маҳсулотлар дастурлари олинган. 2003 йилдан бери илмий-тадқиқот ишлари давлат грантлари ва шартномалари асосида олиб борилмоқда, шу жумладан амалий ва инновацион лойиҳалар ҳам. Бўлим илмий ишлар бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, СНГ ва хорижий мамлакатлар (Россия, Швеция, Италия, Туркия, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқалар.)
билан партнерлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўналишида ишламоқда.

service-icon-2

Гастроэнтерология бўлими мудири – Дустмухамедова Динора Хамидовна, олий тоифали шифокор.

Бўлимда ошкозон ичак йўллари касалликлари бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатилади. Бўлимда қуйидаги хасталиклар бўйича ташхислаш ва даволаш олиб борилади:

– ошкозон ичак йўллари юқори қисмлари – ошкозон ва ўн икки бармокли ичак яра касаллиги, эрозив гастродуоденитлар, сурункали панкреатит, Одди сфинктри дисфункцияси, сурункали холецистит ва холангит, ўт қопи тош касаллиги, рецидивланувчи қайт қилиш синдроми кабилар.

– метаболик ўзгаришлар, оқсил- энергетик етишмовчилиги билан боғлик бўлган турли хил мальабсорбция синдроми билан кечадиган касалликлар (муковисцидоз, туғма липаза етишмовчилиги, целиакия)

– ингичка ва йўғон ичак касалликлари: целиакия, интестициал лимфоангиоэктазия, аллергик энтеритлар, эозинофилли эзофагит, сурункали энтероколит, носпецефик ярали колит, Крон касаллиги, сурункали қабзият.

Хазм килиш органлари касалликларини ташхислаш ва даволаш Ўзбекистон соғликни сақлаш Вазирлигигининиг 10.06.2013 йил 225-сонли «Болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар тўғрисида» буйруғи асосида олиб борилади.

Мурожаат учун маълумотлар

Камилова Алтиной Турсуновна

Телефон +99871-229-84-89

Е-mail:okamilova@mail.ru