Гастроэнтерология бўлими савол ва жавоб

  • Савол: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида гастроэнтерологик касалликлар билан стационар даволаниш тартиби қандай?

    Жавоб:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 28-июлдаги ПҚ -5199 қарори асосида матрицали штрих код (QR)га эга бўлган электрон йўлланма асосида Республика ихтисослаштирилган макрказларида стационар даволаниш мумкин.

  • Савол: Электрон йўлланма олиш тартиби қандай?

    Жавоб:

    А)Ҳар бир бемор ўзи яшаб турган оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалари томонидан туман (шахар) куп тармоқли марказий поликлиникаларига тор мутахассис кқриги учун йўлланма берилади.

    Б) марказий кўп тармоқли поликлиникаларида тор мутахассис бемор маълумотларини тиббиёт бирлашмаларининг туман тиббий танлов комиссиясига (ТТК) киритади ва 1 кун муддатда туман ТТК маълумотлар республика ихтисослаштирилган илмийғамалий тиббиёт марказларининг ҳудудий филиаллари, шунингдек, вилоят болалар кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларига етказилади.

    В) Вилоят кўп тармоқли марказларидаги ТТК мутахассислари томонидан бемор тўғрисидаги маълумотлар ўрганиб чиқилиб 1 кун муддатда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг маъсул шахсларига етказилади.

    Г) Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг маъсул шахслари томонидан 1 кун муддатда навбат асосида беморнинг даволаниш муддатлари кўрсатилган йўлланма расмийлаштирилади ва вертикал тизим орқали 1-3 кун мобайнида бемор ёки унинг қариндошларига етказилади.

  • Савол: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида қандай гастроэнтерологик касалликлар билан стационар даволаниш мумкин?

    Жавоб:

    Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази гастроэнтерология булимида ССВ нинг “Давлат бюджети маблағлари хисобидан 18 ёшгача бўлган бемор болалар учун даволаниш хуқуқини берувчи касалликлар” руйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги  №215 сонли буйруғи асосида даволаниши мумкин.

    1. Сурункали панкреатит
    2. 12 бармоқли ичак яра касаллиги
    3. Ошқозон яра касаллиги
    4. Аллергик гастрит, энтероколит
    5. Ярали колит ва Крон касаллиги
    6. Мальабсорбция синдроми
    7. Целиакия
    8. Кистозли фиброз (муковисцидоз)
    9. Ноинфекцион энтерит ва колит
    10. Гастроэзофагеал рефлюкс
    11. Дисахаридаза етишмовчилиги синдроми
    12. Қабзият
    13. Аниқланмаган огир оқсил энергетик етишмовчилик
  • Савол: Агарда бемор болани ташхиси ССВ нинг №215 сонли буйругига тугри келмаса, бирок ота- она фарзандини Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази гастроэнтерология булимида даволашни истаса бу муаммони кандай хал килиш мумкин?

    Жавоб:

    Агарда бемор болани ота онаси узи яшаб турган тиббиёт муассасида бепул даволанишни исташмаса ундай холатда  фарзандини  Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази гастроэнтерология булимида белгиланган тартибда пуллик даволатииши  мумкин.

  • Савол: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази гастроэнтерология булимида пуллик даволатишни нархини қимдан билиш мумкин?

    Жавоб:

    Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси  даволаш бўйича тасдиқланган стандартларга мувофиқ ССВ нинг №215 сонли буйруқ билан тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида тиббий хизматларнинг базавий нархлари шакллантирилган. Нархлар бўйича Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази 71-227-84-95  телефон рақами орқали билиш мумкин.