Савол ва жавоблар
-
Ичак дисбиози нима?
Ичак дисбиози – бу турли салбий омиллар оқибатида нормал ичак микрофлорасининг миқдори ва/ёки таркибининг ўзгариши ва бу, ўз навбатида, ташҳис ҳисобланмайди.
-
Ичак микрофлораси нима ва у қандай вазифаларни бажаради?
Боланинг ёшига кўра ичак микрофлорасининг 85 – 98 % ни бифидобактериялар ташкил қилади, шунингдек, лактобактериялар, ичак таёкчаси, Escherichia, Clostridium, стафилококклар, стрептококклар ҳам мавжуд. Шуларнинг айримлари – фойдали: улар витаминлар синтези, озиқ-овқат ҳазми ва иммун тизимини яхшилашга ҳамда танадаги бошқа муҳим вазифаларни амалга оширишда ёрдам беради.
Айримлари – нисбатан зарарли: улар ичакда овқат чириши жараёнини кучайтириши ҳамда ҳазм жараёнини бузиши мумкин. Агар булар ўртасидаги мувозанат бузилса ичак дисбиози ривожланади.
-
Кўкрак ёшидаги болаларда ичак дисбиози пайдо бўлиши сабаблари қандай?
- Сунъий овқатлантириш;
- Кўкракка нотўғри қўйиш;
- Аралашмаларни тез-тез ўзгартириш;
- Сут ёки аралашманинг айрим компонентига аллергик реакциялар;
- Эрта қўшимча овқат киритиш;
- Антибиотик билан даволаш;
- Ўткир респиратор касаллик ва бошқа юқумли касалликлар билан тез-тез касалланиш;
- Иммун тизимининг сустлиги;
- Кесерва жарроҳлик йўли билан туғилиш.
-
Ичак дисбиози қандай даволанади?
Ичак дисбиозини даволаш учун купгина дори воситалари мавжуд. Уларни 2 гурухга бўлиш мумкин: пробиотиклар – ичак учун фойдали бактерияларни сақлайди. Пребиотиклар – булар бор микроорганизмларни кўпайишига ёрдам беради. Пребиотиклар пробиотикларни таъсирини кучайтирганлиги сабабли уларни бирга қўллаш мақсадга мувофиқ, яъни симбиотикларни.
-
Болаларда ичак дисбиозида парҳез қандай бўлиши керак?
Даволаш вақтида организмнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда озиқ-oвқат маҳсулотлари яхши ҳазм бўлиши учун илиқ ҳолда бериш керак. Ичак дисбиозида диета 2 босқичда олиб борилади: 1- босқич: биринчи 2 – 3 кун, 2-босқич кейинги 3 – 6 кундаги парҳез. 1-босқичда ёғсиз булъонлар, шакарсиз компот, парда пишган мева ва сабзавотлар, биокефир берилади. 2-босқичда 1-босқичга қўшимча равишда пиширилган ёғсиз гўшт, шакарсиз ёғсиз творог ва бўтқалар қўшилади.
Дори билан даволаш 3-8 кун давом этади. Парҳез тугаши билан одатдаги овқат рационига ўтилади. Бу жараён аста-секин амалга оширилиши лозим: ҳар куни 2-3тадан янги маҳсулот қўшилади.
-
Кўкрак ёшидаги болаларда ичак дисбиози белгилари қандай?
Асосий белгилари:
- Қайт қилиш;
- Оёқларини букиб олиши;
- Бола ахлатини кўкимтир, кўпикли, суюқ, оқ қуйқа билан келиши. Одатда нордон ёки чириган ҳидли бўлади;
- Овқатдан 2- 2,5 соатдан кейин оғриқ пайдо бўлади ва хуружсимон характерга эга бўлади;
- Ичини қулдираши;
- Диарея;
- Ич келишга тез-тез чақириқлар бўлиши;
- Метеоризм;
- Қусиш;
10.Тана вазнини камайиши;
11.Аллергик реакциялар пайдо бўлиши.
-
Ичак дисбиозини давоси билан қайси мутаҳассис шуғулланади?
Бундай ҳолда ичак микрофлорасининг ўзгаришига сабабчи бўлган касалликни даволаш керак. Бундай бузилиш коррекцияси – асосий касалликни даволашнинг бир қисми бўлиб, бунга давони педиатр, гастроэнтеролог, юқумли касалликлар бўйича мутахассис ёки аллерголог тайинлайди.
-
Болаларда ичак дисбиозини олдини олиш учун нималар қилиш керак?
- Қатиқ маҳсулотлари улушини оширинг;
- Ҳар куни болага мева ва сабзавот беринг;
- Таркибида консервант сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилишни чекланг ёки камайтиринг;
- Овқатланиш оралиғи 3,5 – 5 соатдан ошмаслиги керак, лекин оралиғи кам ҳам бўлмаслиги керак.
-
Нима учун антибиотиклардан кейин ичак дисбиози ривожланади?
Айни пайтда, антибиотиклар кўпгина бактериал инфекцияларга қарши қўлланилади, лекин касаллик чақирган бактерияларни ўлдириш билан бирга организмнинг нормал фаолияти учун керак бўлган микроорганизмларни ҳам йўқотади ва натижада дисбиоз ривожланади.
-
Ичак дисбиози қандай асоратларга олиб келади?
Ичак дисбиозини узоқ давом этиши организмнинг ҳимоя функцияларини пасайиши, яллиғланиш касалликлари ва аллергик реакциялар пайдо бўлишига олиб келади.