Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24-июлдаги ПФ-4456-сонли “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 28-декабр, ВМҚ 365-сонли “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” Қарорига биноан ҳар йили марказда танлов асосида Педиатрия -14.00.09 ихтисослиги ва Болалар хирургияси – 14.00.35 ихтисослиги бўйича.Катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчилар қабул қилинади.
Ҳозирги вақтда мустақил изланувчилар институтида қуйидаги мутахассислар илмий иш олиб бормоқда:
- Нурматова Наргиза Фатхуллаевна: “Болаларда сурункали гепатит В ва лямблиоз инвазияси: ўзаро таъсири, ташхис ва даволаш усулларини такомиллаштириш”
- Таджиханова Доно Пулатовна: “Болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжами. Даволашни оптималлаштириш ва башорат қилиш”
- Юсупалиева Гулнора Акмаловна: “Болаларда сурункали вирусли гепатитларни комплекс клиника-эхографик ташхислаш”
- Деҳқонбоев Авазжон Абдуманнонвич: “Болаларда некротик энтероколитнинг эрта ва кечки асоратларини ташхислаш ва хирургик даволаш”
- Юлдашев Рустам Зафаржонович: “Болаларда жигарга боғлиқ бўлмаган портал гипертензияда вицерал қон айланишни портосистем шунтлашга қилган реакцияси ”
- Саитазизов Хуршид Башруллаевич: “Эрта ёшдаги болаларда юқори ўпка гипертензияси билан асоратланган туғма юрак нуқсонини хирургик даволаш тактикаси”
- Рахимов Абдулла Хайитович: “ОИВ/ИТСБ ва бошқа иккиламчи иммунтанқисли болаларни эмлаш тактикасини аниқлашда иммун тизимини мажмуа баҳолаш ”
- Арифджанов Нодиржон Сабирджанович “Болаларда қизилўнгачнинг туғма ва орттирилган стенозларини даволаш”.