✅Хабарингиз бор, имтиёзли тоифага кирувчи шахсга электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий хизматлар маълумоти my.gov.uz портали орқали онлайн олиш имконияти ишга туширилган. Мазкур хабаримизда ундан фойдаланиш бўйича маълумотлар билан таништирмоқчимиз.
1️⃣қадам
my.gov.uz порталига кирилади ва “Имтиёзли даволанишни текшириш” сахифасига ўтилади ва “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади (бунда id.egov.uz орқали шаҳсий кабинетга кириш талаб этилади, акс ҳолда хизматдан фойдалана олмайсиз).
2️⃣қадам
Аризачининг тури танланади (Аризачи/Ота-она/ Ишончли вакил).
3️⃣ қадам
Аризачининг шахсий маълумотлари киритилади (ЖШШИР, яшаш манзили).
4️⃣қадам
Имтиёзли йўлланма маълумотлари киритилади.
5️⃣қадам
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсга электрон йўлланма асосида кўрсатилган тиббий хизматлар маълумоти юклаб олинади.