Бўлим бошлиғи-Сабирова Феруза Бадритдиновна, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор.

Бўлим 20 ўрин жойга мўлжалланган бўлиб, болаларга қуйидаги касалликларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади:
-туғма ва орттирилган юрақ ва юрак қон томирлари нуқсонолари, уларнинг асоратлари. Уларни кардиожаррохлик операцияларига тайёрлаш ва жаррохликдан кейин реабилитация қилиш;

-юрак ритмининг бузилиши,

-турли этиологиядаги кардитлар,

-кардиомиопатиялар,

-артериал гипертензиялар,

-бирламчи ва иккиламчи остеопорозлар,

системали бириктирувчи тўқима касалликлари: ўткир ва сурункали ревматик касалликлар, турли этиологияли артритлар, дерматомиозитлар, системали васкулитлар, системали қизил югурук, склеродермия, тугунчали периатрит. Ушбу касаллик билан касалланган беморларни базис давосини диспансер назорат қилиш.
Бўлимда қуйидаги диагностик текширувлар ўтқазилади: электрокардиография, эхокардиография-юрак УЗИси, пульсоксиметр ва маниторда мониторинг олиб бориш, суткали холтер маниторинги, рентген текшируви, бўғимларни мультиспирал компьютер томографияси (2015йилнинг 2- ярим йилидан), бўғимлараро суюқликни текшириш ва дори воситаси юбориш. Лаборатор текширувлар биокимевий ва умумий қон таҳлиллари (ревмо-проба, онкомаркерлар, креатининфосфокиназа-КФК, лактатдегидрогеназа – ЛДГ, LE клеткаларни аниқлаш, қон электролитлари, оқсил фракциялари).

service-icon-2
service-icon-2Бўлимда АДСС 15.1.3 “Болаларда саломатлик детерминантларига боғлиқ ҳолда, юрак қон- томирлари тизимини касалликларини ташхисот ва башорат мезонларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий грантни бажарилиши билан илмий-текшириш ишлари олиб борилмоқда (лойиха рахбари-проф. Д.И.Ахмедова). Лойиханинг вазифаларидан бири Қорақалпоғистон Республикаси Республика кўп тармокли болалар тиббиёт марказида текширувлар олиб бориш билан бажарилмоқда.

Мурожат учун маълумотлар

Сабирова Феруза Бадриддиновна

Телефон +998 (90) 123-19-65

Е-mail: