ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСАБАЛАР !
24-25 ноябр 2015 йилда Тошкент шаҳрида
«БОЛАЛАРГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ ЮТУҚЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
(ЎЗБЕК МОДЕЛИ)» мавзусида
ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ўтказилади
Конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 август 2014 йил 2221- сонли «2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида» Қарори ҳамда Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматларининг молиявий ҳамкорлигидаги «Репродуктив саломатлик/оналик ва болаликни муҳофаза қилиш» Дастурининг реализацияси доирасида ўтказилди.