Бўлим раҳбари – Турсунов Шухрат Боситович, тиббиёт фанлари номзоди, «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси», «Дустлик» ордени билан
мукофотланган.
Бўлим Педиатрия илмий текшириш институти қошида 1999 йилда ташкил этилган. 1999 йилдан 2013 йилгача бўлимни Махмудов Орхан Серажиддинович бошқарган. Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори (илмий ва техника соҳасидаги, 1996й), Россия Федерацияси табиатшунослик академиясининг мухбир аъзоси, Қозоғистон Республикаси профилактика академиясининг академиги, Туркийзабон мамлакатлар педиатрлари илмий жамиятлари уюшмаси ижроия қўмитасининг аъзоси. «Ўзбекистон тиббиёт журнали», «Инфекция, иммунитет и фармакология», «Педиатрия» журналлари таҳрир хайъати аъзоси; Туркиядаги «Гастроэнтерология», Козоғистондаги «Педиатрия и детская хирургия» халқаро журналларининг таҳрир хайъати аъзоси. 2002 йилда «Соғлом авлод учун», 2007йилда «Буюк хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.
Бўлимда 1 фан доктори ва 3 тиббиёт фанлари номзоди фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунда бўлимда илмий-текшириш ва даволаш ишларини 5 илмий ходимлар давом эттиришмоқда. Турсунов Шухрат Боситович-бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди; Пазилова Саида Абитовна –бош илмий ходим, тиббиёт фанлари доктори; Пулатова Рушания Захидовна- катта илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди; Насырова Шарифа Самариддиновна-кичик илмий ходим; Тахтабекова Махмуда Фахриддиновна- кичик илмий ходим.
Бўлимнинг илмий изланишлари эрта ёшдаги болаларда сепсисни ўрганиш ва муаммоларининг ечимига, яъни этиопатогенези, ташхислаш, клиник кечишининг хусусиятлари, даволаш, ҳамда реабилитациясининг замонавий ёндошувига қаратилган.
Бугунги кунда, бўлим ходимлари томонидан АДСС 15.1.7 «Эрта ёшдаги болалардаги сепсисда нерв тизимининг инфекцион-токсик шикастланишини башорати ва оқибатининг мезонларини ишлаб чиқиш» номли илмий текшириш лойиҳаси бажарилмоқда.
Бўлим бошлиғи- Болтабаева Манзура Нишановна, олий тиофали шифокор.
Кичик ёшдаги болалар патологияси бўлими 25 ўринга режалаштирилган бўлиб, унда бронхопневмония, обструктив бронхит, сепсис билан оғриган 2 ойликдан 1 ёшгача бўлган, Ўзбекистоннинг барча худудларидан келган болалар даволанадилар.