Клиник ординатура орқали кадрларни тайёрлаш

 

  1. Мутахассисликни долзарблиги ва аҳамияти, соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни

Клиник ординатура – дипломдан кейинги таьлим тизими билан боғлиқ бўлган таьлим, шифокорларнинг узлуксиз касбий таьлим тизимининг таркибий қисмидир. Педиатрия мутахассислиги бўйича клиник ординатура (резидентура) – тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчилари учун дипломдан кейинги ўқишни бир шакли бўлиб, ундан кейин шифокорга педиатр малакаси берилади.

Клиник ординатура (резидентура) ни тайёрлаш   дастури Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига,  Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2956-сонли “Тиббий таълим тизимини янада ислох қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590 сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310 сонли “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666 сонли “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида, кредит-модулли таълим жараёнига ўтиш муносабати билан,  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 209-сонли “Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус касб хунар таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи асосида дастур ишлаб чиқилган.

Клиник ординатурада ўқув дастури кундузги таълим шаклдаги 2 ўқув йилига мўлжалланган ва кредит-модуль тизими асосида тузилган. Дастурда мутахассис- педиатр болаларга тиббий  ёрдамни ташкиллаштириши, мустақил ва самарали фаолият юритиши учун барча тегишли назарий билим, кўникма ва компетенцияларни эгаллаш учун етарли ҳажмдаги вазифалар ўз аксини топган.

2 йиллик ўқиш даврида клиник ординатор (резидент) асосий мутахассислик модуллардан ташқари умумметодологик ва номутахассислик ёндош тиббий модулларини, ёндош клиник мутахассисликлардан: болалар инфекцияси ва функционал диагностика бўйича (педиатрия- мутахассисликлари учун), неврология ва болалар хирургияси бўйича (неонатология мутахассислиги учун),  болалар радиологияси ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдам бўйича  (болалар анестезиология ва реаниматологияси мутахассислиги учун) ҳам   бир қатор билимларни ўзлаштириши кўзда тутилган.

Республикамизда Соғликни сақлаш тизимида амалга оширилаётган қатор ислоҳатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инобатга олган ҳолда клиник ординатура (резентура) модул дастурида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, неонатология, педиатрия, болалар анестезиология ва реаниматологияси соҳаларидаги касалликларни олдини олиш, ташхислаш ва давлашнинг замонавий, юқори технологик усулларини қамраб олинишига алоҳида эътибор қаратилган.

Клиник ординатор (резидентура)ни ўқитиш жараёнида янги “педагогик технологиялар” ва масофавий таълимдан кенг фойдаланиш кўзда тутилган.

Ўқув (модул) дастурининг мақсади - клиник ординатура (резидентура)да керакли ҳажмдаги замонавий билимга, маҳоратга, амалий кўникма ва компетенцияларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни соғлиқни сақлаш муассасаларида (идора/ташкилотларда) мустақил мутахассис сифатида ишлашга тайёрлигини шакллантиришдан иборатдир.

РИПИАТМ ва худудий болалар кўптармоқли тиббиёт марказлари масофавий ўқитиш ва телеконсультация учун ЮНИСЕФ ташаббуслигида апаратуралар билан жиҳозланди.  РИПИАТМ нинг  етакчи мутахассислари томонидан  ўз вақтида семинарлар ва  бемор болаларга  телеконсультациялар ўтказилмоқда.

  1. РИПИАТМарказида Германия ҳамжамияти (GIZ) ҳамкорлигида ташкил этилган “Болалар радиологияси мактаби” масофавий ўқитиш учун ўқув мултимидей комплекси, компьютер моноблоки, шунингдек аппаратуралар комплекси билан  жиҳозланди. Ҳозирги кунда республиканинг  барча худудларидан 560 та врач-рентгенолог  ва рентген-лаборантлар ўқитилди, шу жумладан  бу йил  210 та мутахассислар  оn- lш  ўқитилди.

Ихтисослаштирилган хизмат тури бўйича врач-мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва узлуксиз тиббий таълим  

РИПИАТМарказида педиатрия, неонатология, болалар анестезиологияси ва реаниматологияси бўйича мутахассислар тайёрланади.

Худудларда  2017-2019 йилларда 738 та маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказилди. 100 дан ортиқ лекциялар ўқилди. 2017-2019 йилларда  худудлардан 652 та мутахассислар, 2020 йилда 8 та мутахассис малакасини оширдилар,

Мутахассисларни (қайта тайёрлаш) яқин ва узоқ чет эл  давлатларининг етакчи клиникаларида тайёрлаш. Ҳалқаро конгресс,  маҳорат дарслари ва конференцияларда иштироки

РИПИАТМ да  Фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар  асосида 45 та ташҳислаш ва даволашнинг замонавий технологиялари ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди. 21 та кашфиётга патент олинди.

Неонатология, пулмонология,  кардиология, гастроэнтерология, гепатология, болалар хирургияси ва оториноларингология бўйича технологиялар ишлаб чиқилди ва тадбиқ этилди.  Марказда диагностиканинг (МСКТ, юқори класс УТТ, рақамли рентген, чақалоқлар аудиоскрининги)  хирургик даволашнинг (кохлеар имплантация – 2018 йилдан 2020 йилнинг  октябр ойига  қадар 513 та бажарилди, 2020 йилда 181 та) юқори технологиялари, операциялар,  хирургик ва ЛОР касалликларида каминвазив эндоскопик, реконструктив операциялар тадбиқ этилмоқда. Болаларга кардиохирургик ёрдам кўрсатиш кенгаймоқда –  Хоразм вилоятида Болалар  хирургияси бўлими (Кардиология РИМ нинг Хоразм филиалида 20 та ўринли), Фарғона ва Самарқанд вилоятларида (ВБКТТМ)  – Республика марказлари (В.Вохидов номидаги РИХИАТМ, ТошПТИ клиникаси) қаторида болаларда кардиохирургик операциялар  муваффақиятли олиб борилмоқда: Самарқанд вилояти БКТТМ да вазни 5 кг. ли  ТЮН бўлган болаларда кардиохирургик операциялар ўтказилмоқда. 2017-2019 йилларда 505 та, 2020 йилда – 350 та операция ўтказилди. Фарғона вилояти БКТТМ да 2017-2019 йй.  185 та, 2020 йилда  – 124 та кардиохирургик операциялар ўтказилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БОЛАЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ  ТУЗИЛМАСИ

Болаларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатишнинг ягона тузилмаси ташкил этилди,  у 27 август 2020 йилгача РИПИАТМ ва 13 та худудий болалар кўптармоқли тиббий марказлардан ташкил топган эди.

Миллий болалар тиббиёт марказини ташкил этилиши натижасида шифохона ёрдами, айниқса юқоритехнологик ёрдам кенгайди (6 расм)

Марказда  клиник ординатурада  «Педиатрия»,  «Неонатология» ва  «Лабораторное дело, Медицинская радиология »  мутахассисликлари бўйича ўқув олиб борилмоқда.

Ҳар йили июль ойида ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирининг  клиник ординатура (резидентура) га қабул бўйича буйруғи чиқарилгандан сўнг,  клиник ординатурага қабул қилиш бўйича  конкурс эълон қилинади.

2020-2021 ўқув йилида  марказда клиник ординатура (резидентура) га қабул бўйича маълумот

2020-2021 ўқув йилида  марказда клиник олдинатура (резидентура) га  қабул Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июль  172- сонли  “2020-2021 ўқув  йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида” ги буйруғи асосида амалга оширилади.

2020-2021 ўқув йилида  клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш бўйича конкурсга хужжатларни топшириш муддати оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилингандан бошлаб, жорий йилнинг 20 агустигача (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Конкурс  2  босқичдан иборат.

 1- босқич:

  • тест синовидан ўтиш – Ўзбекистон Республикаси врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш марказида ўтказилади.
  • тест синовидан ўтказиш муддати – 2020 йил,  21 август – 31 сентябргача

2-   босқич   –  сухбат

Тест синовлари бали клиник ординатурага кириш максимал балининг 30% дан кам булган ҳолларда ушбу шифокорлар танловда иштирок этиш хукукига эга  эмас.

Ўқиш  муддати  –    2020-2021  ва 2021-2022 ўқув йиллари бўлиб, 2 йил давомида  амалий ва  теоритик машғулотлар ўтказилади.  Клиник ординаторлар белгиланган қонуний тартибда  аттестациядан ўтказилади: ярим йиллик, йиллик ва якуний.

Ўқув шарти контракт асосида.

Конкурсдан муваффақиятли ўтган клиник ординаторлар учун ўқув     17 сентябрь 2021 йилдан бошланади.

Клиник ординатурага қабул  учун лозим бўлган хужжатлар рўйхати

  1. Марказ директори номига ариза
  2. Тавсифнома
  3. Диплом копияси иловаси билан .
  4. Паспорт копияси
  5. 086- шакл, тиббий маълумотнома

Хужжатлар нусхаси ва шахсий варақа аввал битирган ОУЮ ёки иш жойидаги кадрлар бўлимида  тасдиқланган бўлиши керак.

Бир вақтнинг ўзида 2 та ёки бир нечта муассасада конкурсда қатнашиш мумкин эмас.

 

Хужжатларни топшириш масалалари   бўйича мурожаат  телефонлари:

Арипова Дилбар Султановна   –   94 614 63 08

Мусажанова Раъно Анварбековна  –  93 527 7674

 

Намуна

ЎзР ССВ РИПИАТМ директори

профессор Д.И. Ахмедовага

Тошкент шаҳар Учтепа тумани

26- ОП умумий  амалиёт шифокори

Р.С.   Адыловадан

Ариза

Менга “ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш” газетасининг 2021 йил 19 июл 172- сонида нашр этилган 2021–2022 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш конкурси ҳақидаги эълонга асосан, “Педиатрия”

( ёки “Неонатология”, ёки “Лаборатория иши”, “ еки “ Тиббий радиология”)  мутахассислиги бўйича клиник ординатурага қабул конкурсида иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.

Р.С.   Адылова     имзо________

Сана:   ____________

Эслатма:   ариза қўл ёзма равишда ёзилсин.