Клиническая Ординатура
Клиник ординатура дипломдан кейинги тиббий маълумотнинг асосий тури хисобланади ва унинг ваэифаси икки йиллик клиник ординатура орқали малакали педиатр тайёрлашдир.
Ўқув Дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2009, 319- сонли Қарорига, ушбу қарорга 2- илова “ Клиник ординатура бўйича Низом” га, Ўз Р Соғлиқни сақлаш вазирлигини 12 июл 2012й., 204- сонли “ Малака ошириш ва тиббиий ходимларни қайта тайёрлаш тизимида ўқув дастурларига бўлган талаб ва уларни тасдиқлаш тартиблари тўғрисида”ги, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигини 25 октябр 2012 й. 303- сонли қарори билан тасдиқланган малака ошириш тизими фаолиятини бошқариш ва ташкиллаштиришга соғлиқни сақлаш ходимларини қайта тайёрлашга бўлган Давлат талабига ва 4 ноябр 2013 йил 372- сонли “Клиник ординатурада мутахассисларни тайёрлаш бўйича норматив хужжатларни такомиллаштириш тўғрисидаги” қарорларига асосан тузилган.
Марказда таълим фаолияти лицензиясига мувофиқ клиник ординатурада «Педиатрия» ва «Неонатология» ва 2015-2016 ўқув йилидан «Болалар анестизиологияси ва реаниматологияси» мутахассисликлари бўйича ўқув олиб борилмоқда.
Ҳар йили июл ойида ЎзРССВ нинг Клиник ординатурага қабул бўйича буйруғи чиқарилгандан сўнг, клиник ординатурага қабул қилиш бўйича конкурс эълон қилинади.
Конкурсга хужжатларни топшириш муддати – Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг буйруғига биноан 2015й. 20 августгача бўлади.
Хужжатлар Марказнинг қабул хайъатига топширилади.
Конкурс 2 босқичдан иборат:
– 1- босқич – тест синовидан ўтиш (Тош ВМОИ);
– 2-й босқич – оғзаки имтихон топшириш (РИПИАТМ)
Ўқув муддати:
Бошланиши – сентябр ойида Вазирликнинг буйруғига биноан. 2 йил давомида амалий ва теоритик машғулотлар ўтказилади. 2 йил давомида 1 хафталик қишки каникул ва 4 хафталик ёзги каникул (биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг) берилади. Клиник ординаторлар белгиланган қонуний тартибда якуний аттестациядан ўтказилади. Иккинчи йилни тугатгач, уларга мутахассислик бўйича диплом берилади. Ўқув шарти контракт асосида.
Клиник ординатурага қабул бўйича зарур бўлган хужжатлар:
Марказ директори номига ариза
Тавсифнома
Таржимаи ҳол
Клиник ординатурага кириш йилида ОЎЮ ни тугатганлар учун ОЎЮ дан тавсиянома
Паспорт, воен билети ва мехнат дафтарчаси ( оригинал ва копияси)
Тиббий карта (форма 086-у)
Кадрлар хисобга олиш варақаси
4 та расм (3х4)
Мутахассис тайёрлаш бўйича 3 тарафлама келишув хати – 3 та экземплярда
Ҳамма хужжатлар копияси иш ёки ўқув муассасида тасдиқланган бўлиши керак.
Бир вақтнинг ўзида 2 та ёки бир нечта муассасада конкурсда қатнашиш мумкин эмас.