1.Ихтисослаштирилган педиатрия хизматини ташкиллаштириш ва бошқариш масалалари
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 август 2014 йил, 2221- сонли «2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида» Қарори реализацияси;
- Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг замонавий қирралари;
- Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда ихтисослаштирилган педиатрия ёрдами доирасидаги дастурлар реализацияси;
- Кадрларни тайёрлаш: муаммолар ва уларнинг ечими;
- Ахборот-компьютер технологиялари ва жамият соғлиқни сақлаш.
2.Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалалари.
3.Болалар касалликларини ташхиси, даволаш ва профилактикасининг замонавий технологиялари.
4.Замонавий даврда лаборатор-инструментал ташхисотнинг имкониятлари ва аҳамияти:
Возможности и значение лабораторно-инструментальной диагностики на современном этапе:
- Клиник биохимия;
- Клиник иммунология;
- Тиббий ва лаборатор генетика;
- Она ва бола скрининги;
- Аудиологический скрининг;
- Педиатрия ёрдами сифатини оширишда болалар радиологиясининг истиқболлари;;
- Референс-лаборатория – ихтисослаштирилган болалар клиникаларида текширувлар сифатини баҳолаш асбобидир.
5.Болаларга хирургик ёрдам кўрсатишда даволаш-диагностик технологиялар.
Чақалоқ ва болаларга интенсив ва реанимация ёрдамини кўрсатишнинг устувор йўналишлари.
Конференцияда иштирок этиш шакллари: маъруза билан, маърузасиз иштирок этиш, конференция материалларида чоп эттириш, постер маъруза.
Конференция доирасида Ўзбекистон ва хорижнинг етакчи олимлари ва мутахассислари иштирокида сателлит конференциялар ва маҳорат дарсларини ўтказиш режалаштирилмоқда.