service-icon-2

Бўлим раҳбари – Абдумалик Ниғматович Арипов, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Меҳнат фаолиятини Абдумалик Ниғматович Арипов 1969 йил ТошТИ нинг биокимё лабораториясида илмий ходим бўлиб бошлаган. 1976 йилдан – 1998 йилгача ЎзР ССВ Педиатрия илмий текшириш институтининг клиник-диагностик таҳлилхонасининг мудири. 1998 йилдан то ҳозирги давргача ТошВМОИ клиник лаборатор диагностикаси кафедрасининг кафедра мудири. 2003 йилдан то 2014 йилгача ТошВМОИ илмий ишлар бўйича проректори. 2014 йилдан Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш вазирлигининг РИПИАТМ клиник лаборатор диагностика бўлимининг раҳбари. А.Н.Арипов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник лаборатор диагностикаси бўйича бош мутаҳассиси. У 4 монография, 250 дан ортиқ илмий мақолалар, 20 услубий тавсиялар, 5 авторлик гувоҳнома муаллифидир. 12 фан номзоди ва 6 фан докторларни тайёрлади. Профессор Арипов А.Н. “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган, “Клиник лаборатор диагностикаси” (Россия) журналининг таҳрир кенгашининг аъзоси, Россия академиясининг тиббиёт ва техника фанлари Академиги.

РИПИАТМарказининг клиник-диагностика лабораторияси ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида йирик лабораториялардан ҳисобланади.
Лаборатория ҳозирги кунда беморларга 100 дан ортиқ лаборатор таҳлилларни таклиф этиб, клиник лаборатор таҳлилларнинг барча соҳасидаги натижаларни тез ва ишончли аниқлашни таъминлайди, қайсики у беморга ташҳис қўйиш, даволаш усулини тўғри танлаш, касаллик башоратини аниқлаш, даволаш самарадорлигини назорат қилишга ёрдам беради.

Хар йили лаборатория ходимлари томондан 500 мингдан ортиқ режали ва шошилинч тадқиқотларни амалга оширилади. Айни пайтда лабораторияда 48 нафар ходим ишлаб келмоқда (шу жумладан 2 нафар фан доктори, 5 нафар фан номзодлари).

Клиник диагностик лаборатория бугунги кунда мамлакатимизнинг энг йирик лабораториялардан бири бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотлар учун энг замонавий технологиялардан фойдаланилади: юқори суюқлик хроматография; бактериал ва вирус инфекцияларни ДНК-ташхиси, полимераз занжир реакцияси (ПЦР) томондан бажарилади, бу усул касалликнинг кўзғатувчисини тўғридан-тўғри аниқлаш учун имкон беради.

Қон таркибини аниқлаш учун (қаттиқ фазали иммунофермент таҳлил) автоматлаштирилган тизим орқали фойдаланилади.
Тадқиқотларни юқори сифатини таъминлайдиган автоматик сифат назорати ўрнатилган.

Бўлимда (рахбар-профессор А.Н.Арипов) бошчилигида фундаментал грант ФДСС 12-1 “Болаларда соматик касалликларнинг бир қатор ривожланиш меҳанизмларининг протеомик ўзгаришлари” мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

service-icon-2

Клиник-диагностика лабораториясида куйдаги изланишлар олиб борилади.

  • Қон ва пешобни умумклиник таҳлиллари;
  • Қон (38 кўрсаткичлар) ва пешобнинг биокимёвий таҳлиллари;
  • Қоннинг кислота-асос ҳолатини (КАҲ) аниқлаш;
  • Кардиологик текширишлар –холестерин, триглицерид, АлАТ, АсАТ, креатининкеназа, ЛДГ, қондаги электролитлардан К/Na/Са, протромбин, фибриноген; С-реактив оқсил;
  • Жигарнинг тўлик текшириш – АлАТ, АсАТ, билирубин ва унинг фракциялари, гамма-ГТ, ишқорий фосфатаза, умумий оқсил ва унинг фракциялари, протромбин;
  • Гепатит В ни бошлангич скрининги – АлАТ, АсАТ, Гепатит В — HBs Аg, Гепатит С – anti-HCVумумий;
  • Буйрак текширишлари – креатининни, қондаги мочевинани, кальций, К/Na, неорганик фосфорни аниқлаш;
  • Ревматологик профили – С-реактив оқсилни аниқлаш, ревматоид факторни, оқсил ва унинг фракциялари;
  • Диабетик профили – глюкозани аниқлаш, гликозил гемоглобинни аниқлаш;
  • Анемия диагностикаси – қоннинг умумий таҳлили, қоннинг лейкоцитар формуласи, ретикулоцитлар сонини санаш, зардобдаги темир, трансферинни аниқлаш;
  • Остеопороз диагностикаси – кальций, фосфор ва пешобдаги креатининни аниқлаш;
  • Қалқонсимон безнинг – ТТГ, Т3, Т4 гормонларини аниқлаш;
  • Иммунологик ва бактериологик синовлар.

Бугунги кунга қадар клиник-диагностика лабораторияси замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

2015 йилда клиник-биокимё соҳасида юқори технологиялар билан референс-лабораториясининг яратилиши режараштирилган.

Контактные данные:

Арипов Абдумалик Нигматович

Телефон +(99890) 999-20-01

Е-mail:

Набиев А.У.

Телефон +(99890) 189-53-60

Е-mail:aps5005@mail.ru

 ИММУНОМИКРОБИОЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Лабораторияда бактериологик ва иммунологик таҳлиллар олиб борилади.

Бактериологик таҳлиллар:
– Бурун, томоқ, қулоқ, кўз, инфицирланган ярадан ажратилган суюқлик, балғам, сийдикни бактериологик экиш – антибиотикларга сезувчанлиги билан;
– Ахлатни ичак-патоген гурухига текшириш;
– Қонни гемокултурага текшириш;
– Қоннинг стериллигини текшириш – антибиотикларга сезувчанлиги билан;
– Ахлатни стафилококка, замбуруғга, тилларанг стафилококк ташувчанликка текшириш, йўғон ичак микрофлорасига (дисбактериоз) текшириш;

Иммунологик таҳлиллар:

  • Сепсис билан оғриган бемор болаларда қондаги лимфотоксинни аниқлаш;
  • Иммуноглобулин А, М, G аниқлаш;
  • Сепсис билан оғриган бемор болаларда қон зардобидаги тўғри гемаглютинация реакциясини аниқлаш;
  • In vitro “юкламали” синамаси: Т-лимфоцитларнинг функционал ҳолатини аниқлаш, организмнинг биопрепаратларга нисбатан индивидуал сезувчанлигини аниқлаш