Марказ директори.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Д.И.Ахмедова
АХМЕДОВА Дилором Ильхамовна. Врач-педиатр ,олима, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва халқ таълими аълочиси.1989 йилда “Чақалоқларда гемолитик касаллигигини мажмуа даволашда бензонални қўлланилишини клиник жиҳатдан асослаш” мавзусида тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш бўйича диссертацияни, 1998 йилда эса “Чақалоқлар гемолитик касаллиги: даволаш ва реабилитациясининг патогенетик қирралари» мавзусида тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олиш бўйича диссертацияни ҳимоя қилди.
2002 йилда профессор илмий унвони берилди.
У илмий-педагогик ва профессионал жиҳатдан тайёрловнинг барча босқичларини ўтди ( 2006 йилдан 2010 йилгача – ТошПТИ илмий ишлар бўйича проректори, ҳозирда ТошПТИ 2- сонли госпитал педиатрия кафедраси мудири), юқори профессионал мутахассис, олима ва соғлиқни сақлаш ташкилотчиси бўлиб хисобланади. 2001-2006 йй. ва ҳозирга қадар Республиканинг бош педиатри, 2010 йилдан 2012 йилгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги оналар ва болаларни муҳофаза қилиш Бош бошқармасига раҳбарлик қилди. 2012 йилнинг июн ойидан ЎзРССВ РИПИАТМ директори қилиб тайинланди.
Профессор Д.И.Ахмедова илмий раҳбарлигида фундаментал, илмий-амалий ва инновацион грантлар бажарилди ва бажарилмоқда.
300 дан ортиқ илмий мақолалар, 2 монография, 4 кашфиётга авторлик гувоҳномаси олинган. Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари Ўзбекистонда, шунингдек бошқа давлатларда педиатрия амалиётида қўлланилмоқда ва улар саломатликни мустаҳкамлаш, болалар ўртасида касалланиш ва ўлимни камайтиришга, шунингдек республикамизда ўсиб келаётган авлодни баркамол ривожланишига имкон беради. Унинг раҳбарлигида педиатрия ихтисослиги бўйича 3 та фан доктори ва 13 та фан номзоди тайёрланган.
Ахмедова Д.И. Тош ПТИ қошидаги “ Оналик ва болалик ” Ихтисослаштирилган Кенгаш раисининг ўринбосари.
Ахмедова Д.И., республиканинг кўринган клиницисти ва бош педиатри бўлиб, обрў эътиборга эга ва мамлакатимиз барча худудларининг соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, педиатр ва бошқа мутахассислари орасида катта хурматга сазовор. «Педиатрия» ихтисослиги бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигида аттестация хайъати раиси муовини бўлиб хисобланади.
Ахмедова Д.И. республиканинг жамоа ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Д.И.Ахмедова Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”(2008), “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”(2010) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол қатнашди.
Ахмедова Д.И. томонидан ЖССТ/ЮНИСЕФ технологияси ва илмий-текширишлар асосида болаларга соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича бир қанча пакет илмий тадқиқотлар ишлаб чиқилди (болаларнинг ўсиши ва ривожланиши мониторинги, соғлом ва касал болаларнинг овқатланиши). Булар республика бўйича амалиётга тадбиқ этилмоқда.
Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил қилингандан (2002) ва қатор давлат ҳужжатлари қабул қилингандан бошлаб, тизимли асосда мониторингни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича болаларни спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишини уларининг соғлиғи ва ривожланишига таъсирини баҳолаш бўйича катта ишлар олиб бормоқда. Д.И.Ахмедова соғлиқни сақлашнинг ташкилотчилари ва етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини ва баркамол ривожланишини шаклланишида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг тиббий асослари бўйича услубий қўлланмалар чиқарди. (2003, 2010 йилларда). Унинг раҳбарлигида микронутриентлар етишмаслигини олдини олиш ва бартараф қилиш дастури бажарилмоқда; у болалар ва фертил ёшдаги аёллар ўртасида камқонликни олдини олиш ва бартараф қилиш учун, унни фортификациялаш бўйича халқаро GAIN (овқатланишни яхшилаш бўйича глобал Альянс) лойиҳасининг асосчиларидан бири. Замонавий технолгияларни тадбиқ этиш бўйича фаол инициатр, жумладан унинг раҳбарлигида республикада шифохонагача, малакали ва ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш босқичида, педиатрия соҳаси ва болаларнинг шошилинч ҳолатларида замонавий ташхис ва даволаш технологиялари ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди.
Ахмедова Д.И. – Ўзбекистон педиатрлар ассоциациясининг раиси, Европа педиатрлар ассоциациясининг аъзоси, Ҳалқаро форумлар иштирокчиси, ҳалқаро ва республика илмий форумлар ташкилотчисидир. У , таниқли олим ва ташкилотчи сифатида ҳалқаро ташкилотлар ўртасида , яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар ҳамкасабалари ўртасида катта обрў эътиборга эга. Д.И.Ахмедова Россия Академиясини тиббиёт техника фанларини ҳақиқий аъзоси ( академик) қилиб тайинланди. Унинг фаолияти она ва болани муҳофаза қилиш борасида нафақат тиббий масалалар ечимига, балки ижтимоий масалалар ечимига ҳам қаратилган. Халқ таълимининг етакчи мутахассислари, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва жамоа ҳамда нодавлат ташкилотлар билан биргаликда Д.И. Ахмедова болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни такомиллаштиришда ( етим болалар, ота-она меҳридан махрум болалар, ногиронлар) ва болалар хуқуқи кафолатини таъминлашда катта ишлар бажармоқда.
Профессор Дилором Ильхамовна Ўзбекистоннинг тиббиёт фанига ва жамоат соғлиқни сақлашига кўрсатган хизмати ва катта ҳиссаси учун Ҳукуматимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги 20 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Профессор Д.И.Ахмедова кўплаб халқаро ва республика илмий анжуманларининг ташкилотчиси ва қатнашчиси, МДҲ давлатлари педиатрия федерацияси пленуми аъзоси.
Директор Ўринбосари
Салихова Камола Шавкатовна Ўрта Осиё тиббиёт институтини тугатгач, (ҳозирда ТошПТИ) Тошкент шаҳар ШКБШ ни поликлиника бўлимида педиатр бўлиб ишлади. ЎзРССВ Педиатрия ИТИ да клиник ординатурани тугатгач, илмий ходимнинг барча босқичларини – кичик илмий ходимдан илмий ишлар бўйича директор ўринбосаригача босқични ўтди. 1994 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Салихова К.Ш. – юқори категорияли врач. 1998 йилдан 2008 йилгача илмий иш билан бир қаторда МСЧ ТАПОиЧ нинг чақалоқлар патологияси бўлимида бўлим бошлиғи бўлиб ишлади.
2008 йилдан Педиатрия ИТИ да илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишламоқда (2009 йилдан РИПИАТМ).
Бир неча бор амалий ва инновацион лойиҳаларга раҳбарлик қилди.
«Эрта неонатал даврда критик ҳолатни кечирган болалар саломатлигини баҳолашнинг комплекс тизими, башорати ва реабилитацияси» мавзусидаги.Докторлик диссертацияни якунламоқда. Салихова К.Ш. томонидан 82 илмий ишлар чоп эттирилган, 4 методик тавсияномалар чиқарилди, 2 кашфиётга патент олинди.
Ҳозирда АДСС 15.1.5 “Чақалоқларда полиорган етишмовчилиги синдромининг клиник ташхислаш, патогенетик даволаш усулларини ва башоратини ишлаб чиқиш” мавзуси бўйича амалмй грантга раҳбарлик қилмоқда. Салихова К.Ш. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неонатологи бўлиб, чақалоқлар парвариши, реанимацияси ва даволаш бўйича замонавий технологияларни тадбиқ этишга катта ҳисса қўшмоқда. Кўкрак сути билан боқиш дастурини координатори бўлиб ҳисобланади.
+998 (71) 229-41-22 kamola.salihova@minzdrav.uzБош шифокор.
Биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт институтини тугатгач, 2001-2004 йилларда «Оториноларингология» йўналишида магистратурада ўқишни ўтади.
А.А.Абдуқаюмов - врач-отоларинголог. 2009 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40 дан ортиқ илмий мақолаларнинг муаллифидир
ТТА 3 клиникасини ЛОР бўлимида ишлади, «Гатлинг-Мед», «Эстимед» хусусий клиникаларида, 2013 йилдан Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт марказининг “Туғма ва орттирилган ЛОР касалликлари” бўлимида врач ординатор бўлиб ишлади. 2014 йилдан РИПИАТМ нинг бош врачи бўлиб ишламокда.
Ўзбекистон отоларингологлар Ассоциациясининг, Бутунжаҳон Отоларинглоглар конференциясининг (IFOS), пластик ва реконструктив хирурглар Европа ассоциациясининг (IPRAS) аъзосидир.
А.А. Абдуқаюмов турли ёшлар ташкилотларида ишлаган: 2001-2007 йй. 1-ТошДавТИ ОМД «Камолот» раиси; 2007-2009 йй. – Тошкент Тиббиёт Академиясини студент касаба союзининг раиси.
2005 йилда Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида Давлат бошқарув ва қурилиш Академиясида «Раҳбар» марказида ўқишни муваффақият билан тугатди.