Бўлим бошлиғи — Келдиярова Дилором Хайруллаевна, олий тоифали шифокор.
Бўлим мақсади – Буйрак ва сийдик йўллари касалликларига чалинган беморларга ихтисослаштирилган юқори малакали ёрдам кўрсатиш. Сурункали буйрак касаллиги мавжуд болаларда касаллик ривожланишини олдини олиш ва хаёт сифатини яхшилаш.
Бўлим 20 та ўринга мўлжалланган. Бўлимда қуйидаги касалликлар даволанадилар:
гломеруляр касалликлар – рецидивланувчи ва турғун гематурия, нефритик (тез ривожланувчи ва сурункали гломерулонефрит, нефрит) ва нефротик (туғма нефротик синдром, липоид нефрози) синдромлари,
ирсий нефропатиялар,
буйракнинг тубулоинтерстициал касалликлари – сурункали интерстициал нефрит,
сурункали пиелонефрит, хуруж даври,
симптоматик артериал гипертензия,
сурункали буйрак етишмовчилиги бошланғич даври,
дисметаболик нефропатиялар.
Нефрология бўлими диагностика ва даволашда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташхислаш ва даволаш протоколлари, KDIGO, IPNA (Бутунжаҳон болалар нефрологлари жамияти) тавсияларига амал қилинади.
Япония давлатининг Нагоя Университети Госпитали нефрология бўлими билан доимий равишда алоқа алмашиб турилади.