Нефрология бўлими
Нефрология бўлими 20 ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерда сийдик чиқариш тизими патологияси бўлган болаларга юқори малакали ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатилади. Бўлимда қуйидаги патологиялар аниқланади ва даволанади:
– гломерулонефрит;
– нефротик синдром;
– туғма нефропатиялар;
– иккиламчи нефритлар;
– сийдик йўлларининг инфекциялари.
Қуйидаги тадқиқотлар ўтказилади: буйраклар, қорин бўшлиғи органларининг ултратовуш текшируви, рентгенологик текшируви ва мултиспирал
компютер томографияси, лаборатория диагностикаси билан бирга (қон ва сийдикдаги микроелементлар, қон оқсиллари фраксиялари, С3, С4, икки спиралли ДНК аутоиммунн компонентларини аниқлаш учун тадқиқотнинг ИФA усуллари.