Бўлим мудири – Жамила Акиловна Шагиясова, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор

Бўлим 20 ўринга мўлжалланган бўлиб, асаб тизими патологияли бемор болаларга юқори малакали ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатади. Беморлар бўлимга режали равишда Республикамизнинг барча вилоятларидан йўлланма билан қабул қилинадилар.
Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидаги болалар касалликларини ташхис ва даволашдир:

-туғма жароҳатлар;

-марказий асаб тизими перинатал шикастланиши;

-марказий асаб тизими инфекциялари;

-талваса синдромлари (турли локализациялашган талваса хуружлари ва сабаблари);

-болалар церебрал фалажининг турли шакллари;

-аффектив-респиратор хуружлар;

-ноаниқ пароксизмал ҳолатлар;

-фейбрил талвасалар;.

service-icon-2
service-icon-2

-асаб тизими яллиғланиш касалликларининг асоратлари (менингит, энцефалитлар асоратлари);

-бош оғриқлари;

-асаб-мушак тизимининг наслий касалликлари (миодистрофиялар, спинал амиотрофиялар, миастениялар);

-экстрапирамидал бузилишлар (хорея, тик ва бошқалар);

-минимал мия дисфункциялари;

-энурезлар.

Ташхис усуллари:

• бош мия ултратовуш текшируви;

• рентген текшируви;

• электроэнцефалография;

• лабортор диагностика;

• мултиспирал компьютер томографияси (2015 йилнинг 2-ярмидан).

service-icon-2
service-icon-2
service-icon-2

Алоқа учун маълумотлар:

Шагиясова Джамила Акиловна

Телефон +(99871) 2293042

Е-mail:doctor.djamila@mail.ru