Марказда болаларни даволаниш бўйича ота-оналар учун МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 28-июлдаги ПҚ-5199-сонли “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ, аҳолига шу жумладан, болаларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошқоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакиллантириш мақсадида 2021 йил 1 октябрдан янги тизим жорий этилди.

  • Савол: Марказда болаларни даволаниш янги тартиби қандай?

    Жавоб: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар жорий этилди:

    Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинди ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга  имтиёзли тоифага кирувчи бемор болаларни йўллашнинг электрон ахборот тизими йўлга қўйилмоқда.

  • Савол: Марказда даволаниш учун электрон навбатга туриш учун беморлар қайси муассасаларга мурожаат қилиши керак ва ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими тартиби қандай?

    Жавоб: Ота-оналар авваломбор оилавий шифокорлик пунктлари ёки  оилавий поликлиникаларига мурожаат қилиши лозим ва:

    1. Хар бир бемор бола ўзи яшаб турган оилавий шифокор пунктлари ёки оилавий поликлиникалари томонидан туман (шахар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига тор мутахассис кўриги учун йўналтирилади.
    2. Туман марказий кўп тармоқли поликлиникаларида тор мутахассислар кўригидан кейин ва республика миқёсида даволаниши лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг бемор маълумотларини электрон тизимига киритилади. Туман (шахар) тиббиёт бирлашмасининг комиссиясиси томонидан кўриб чиққандан сўнг беморнинг маълумотлари электрон тизим орқали Худудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига (Тошкент шахрида – 1-сонли Шахар болалар клиник шифохонасига) юборилади. Бу мауссасаларида беморни кейинчалик Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига юборилиши кўриб чиқилади.
    3. Худудий болалар кўп тармоқли марказларидаги (Тошкент шахрида – 1-сонли Шахар болалар клиник шифохонаси) маҳсус тиббий комиссияси мутахассислари томонидан бемор тўғрисидаги маълумотлар ўрганиб чиқилиб, агар беморнинг касаллиги бизнинг Марказда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликларга тўғри келса, электрон тизими орқали республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг маъсул шахсларига етказилади, бунда беморнинг барча тахлиллар натижалари киритилиши лозим.

    Агар беморга Худудий болалар кўп тармоқли марказларида (Тошкент шахрида – 1-сонли Шахар болалар клиник шифохонасида) тиббий ёрдам кўрсата олинса, ёки касаллиги бизнинг Марказда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликларга тўғри келмаса, бемор ушбу муассасаларга йўналтирилади.

    1. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг маъсул шахслари томонидан агар бемордаги касаллик бизнинг Марказда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликка тўғри келса, 1 кун муддатда навбат асосида беморнинг даволаниш учун матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма расмийлаштирилади ва электрон тизим орқали Худудий болалар кўп тармоқли марказига (Тошкент шахрида – 1-сонли Шахар болалар клиник шифохонасида) етказилади. Беморнинг ётказилиш куни Марказда белгиланади.

    Агар бемордаги касаллик бизнинг Марказда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликка тўғри келмаса, Марказда даволаниш рад этилади, бу қарор электрон тизими орқали Худудий болалар кўп тармоқли марказига (Тошкент шахрида – 1-сонли Шахар болалар клиник шифохонасида)  етказилади.

    1. Беморга расмийлаштирилган матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланмани Марказга госпитализация қилиш учун ота-оналар электрон тизимига киритилиши бўйича дастлабки мурожаат қилган муассасасида, яъни Туман марказий кўп тармоқли поликлиникаларида олишлиги лозим.

    Беморлар Марказга  даволаниш учуни электрон тизимда кўрсатилган ота-онаси телефон рақамига Марказ томонидан  қўнгироқ ёки SMS орқали маълумот олгандан сўнг ётказилади.

Матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва имтиёзли тоифага кирган бемор болага марказда Давлат бюджети маблағлари хисобидан даволаниш учун ҳуқуқини беради.

  • Савол: Марказда Давлат бюджети маблағлари хисобидан даволаниш учун қайси бемор болалар имтиёзли тоифага киради?

    Жавоб: Марказда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бемор болаларни даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 215-сонли буйруғида тасдиқланган. Бунда марказнинг барча йўналишлари бўйича касалликлар тасдиқланган. Ушбу касалликлар мавжуд бўлган бемор болалар   юқорида кўрсатилган тартибда, яъни  Матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма электрон ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилган холда, Марказга даволаниш учун йўналтириладилар.

  • Савол: Агар бемор болани касаллиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бемор болаларни даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатига кирмаган бўлса, лекин унинг ота-онаси ушбу Марказда даволанишини хохласа, болани Марказга даволашга ётқизиш мумкинми?

    Жавоб: Ха, мумкин. Бу холда даволаниш тасдиқланган прейскурант асосида тўланиш лозим.

  • Савол: Агар бемор болани касаллиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бемор болаларни даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати кирган бўлса, лекин унинг ота-онаси болани электрон навбатга киритилишини хохламаса ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига Матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланмасиз мурожаат қилинса бу холатда нима бўлади?

    Жабоб: Бу холатда даволаниш тасдиқланган базавий нархлар асосида тўланиш лозим. Фақатгина  электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилган матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма имтиёзли тоифага кирган бемор бола, яъни уни касаллиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирзигининг 2021 йил 30 августдаги 215-сонли буйруғида тасдиқланган рўйхатига кирганлиги, марказда Давлат бюджети маблағлари хисобидан даволаниш учун ҳуқуқини беради.

ХОМИЛАДОР ВА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРНИНГ ОВКАТЛАНИШИ

БОЛАЛАРНИ СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШ ҚОИДАЛАРИ