Амалиётдаги шифокорлар назарий билимини яхшилаш, ташҳисот ва даволашдаги янги технологиялар билан таништириб бориш мақсадида Марказ ходимлари Ўзбекистон педиатрлари Ассоциацияси билан ҳамкорликда  доимий равишда Тошкент шаҳри ва бошқа худудларда педиатрлар мактабини ўтказадилар.

2015 йилда қуйидаги мавзулар бўйича семинарлар ўтказилган:

  1. Болаларда бронхообструктив синдром. 19 февраль, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош болалар пулманологи, РИПИАТМ пульманология бўлими раҳбари т.ф.д., профессор Ф.М.Шамсиев иштирокида.
  2. Болаларда йўталнинг юзага келиш сабаблари ва механизми. Педиатрия амалиётида респиратор вирусли касалликлар терапияси  қирралари. Клиник мисолларни мухокама қилиш. 26-28 февраль, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган шифокор, И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва Давлат тиббиёт институти болалар касалликлари кафедраси мудири, т.ф.д., профессор Н.А.Геппе иштирокида
  3. Респиратор тизимни яллиғланиш касалликларини патогенетик терапиясининг янги имкониятлари. Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти педиатрия кафедраси мудири, т.ф.д., профессор Ф.С.Шамсиев иштирокида.
  4. Болаларда меъда-ичак тракти функционал бузилишлари. Клиник кузатишларни мухокама қилиш. 13 март, РИПИАТМ гастроэнтерология бўлими бош илмий ходими т.ф.д. , Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош болалар гастроэнтерологи З.Е.Умарназара иштирокида.
  5. Болаларда ўткир ичак инфекцияларини даволашга янгича ёндошув. Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти болалар инфекцияси кафедраси мудири, Г.А.Ибадова иштирокида.

Ҳурматли сайт меҳмонлари, Сизларни қизиқтираётган мавзуларни педиатрлар мактаби доирасида мухокама қилиш учун қуйидаги электрон манзилга хабар ёзишингиз мумкин: Email: u.rizamukhamedova@minzdrav.uz;  kamola.salihova@minzdrav.uz