Бўлим бошлиғи- Шамсиев Фурқат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Узбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлигида болалар бош пульмонологи. Пулмонология илмий бўлими 1992 йили Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан Педиатрия Илмий текшириш институтида ташкил этилди. Бўлим болаларда бронх-ўпка тизими касалликлари билан 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг барча худудларидан мурожаат этишади.
1991 йилдан ҳозирги вақтгача пулмонология бўлимини Шамсиев Фуркат Мухитдинович бошкариб келмокда. 2001 йилда «Комплексная оценка факторов предрасположенности детей к повторным острым респираторным заболеваниям и совершенствование профилактики» мавзуси бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, 2008 йили профессорлик унвонини олган.
Шамсиев Ф.М. 2003 йилдан Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш вазирлиги қошида болалар бош пулмонологи бўлиб келмокда.
Шамсиев Ф.М. бошчилигида 8 та тиббиёт фанлари номзодлари тайёрланган. Амалий пульмонологияга тиббиёт рухшунослари тамонидан беморларни психологик текшириш ва коррекция ўтказиш усуллари йўлга қўйилган. Ўтказилган бола ва ота-она муносабатларини коррекциялаш усуллари яхши самара берди.
Ҳозирги вақтда Шамсиев Ф.М. АДСС 15.1.4 «Разработка критериев прогнозирования и методов этапной коррекции бронхиальной астмы у детей» мавзудаги грантга бошчилик қилади.
Болаларда бронхиал астма касаллигининг профилактика ва дифференциал даволаш усулларини стандартлари бўйича тайёрлаш устида иш олиб борилмокда.
Натижалар Тошкент шахридаги даволаш-профилактика муассасаларида ва Республиканинг бошка худудларида тадбик этилиб, бу эса уз навбатида болалар ўлимининг камайишига ва ахоли орасида болалар яшаш сифатини яхшиланишига олиб келади.
Булимда 500 илмий маколалар чоп этилган, улардан 2 – монография, 40- методик тавсиянома, 30-ахборот хати, 10- кашфиерга патент ва 2 ЭХМ дастур, 15 хорижий мақолалар.
2015 йил пулмонология бўлимининг кадрлар таркиби: илмий ходимлар сони 7 улардан 6 тиббиёт фанлари номзоди, унвонсиз 1.
Бўлимнинг илмий ходимлари: Хайдарова Мухтабар Маннаповна – етакчи илмий ходим, тиббиет фанлари номзоди; Мусажанова Рано Анварбековна – етакчи илмий ходим, тиббиет фанлари номзоди; Мовлонова Шахноза Собировна – ката илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди; Азизова Нигора Давлатовна – катта илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди; Асадова Гулнора Убайдуллаевна– катта илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди; Таджиханова Доно Пулатовна- кичик илмий ходим.
Пульмонология бўлими мудири – Абдуллаева Малика Қудратовна, тиббиёт фанлари номзоди, олий малакали шифокор. Пулмонология бўлимида нафас олиш аъзолари билан касалланган болаларга юқори малакали, ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатилади. Қуйидаги касалликларнинг ташхиси, даволаш ва профилактисига алоҳида эътибор қаратилган: обструктив, қайталанувчи ва сурункали бронхит, турли этиологияли зотилжам, жумладан ТОРЧ инфекция билан ассоциирланган, бронхиал астма гипотериоз ва метоболик синдром билан кечувчи.
ТОРЧ инфекцияга текширилаётганда қуйидаги усуллардан фойдаланилган: – культурал: ИФА, ПЦР, экспресс усуллар; иммунофлюрисцент усули шиллиқ қаватлардан олинган суртма қўлланилади.