Бўлим бошлиғи – Асадова Гулнора Убайдуллаевна, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор.

Бугунги кунда физиотерапия муолажалари аҳоли учун  специзациялашган ёрдамнинг энг перспектив шакли хисобланади. Физик факторлар турли хил касалликлар билан оғриган беморларни профилактикасида, даволаш ва реабилитация қилишда катта аҳамиятга эга.

Физиотерапия бўлимининг таркибига қуйидаги муолажалар хоналари киради.

Паст частотали ток билан даволаш (гальванизация, электрофарез, амплипульс, УТТ)

Ўта юқори частотали ток билан даволаш (УВЧ, ИКВ)

Магнит майдон билан даволаш.

Нур билан даволаш (Соллюкс, УФО, лазер)

Электруйқу

Аэрозольтерапия (ингаляция)

Сув муолажалари билан даволаш хонаси

Уқалаш –хоналари

Даволовчи жисмоний тарбия зали

тренажерлар зали мавжуд бўлиб, улар замонавий аппаратлар билан жихозланган.

service-icon-2

Беморларни реабилитация қилишда  хар бир болага дифференциал ҳолда ёндашиб, даво муолажалари танланади ва физик факторлар билан таъсир кўрсатилади. Физиотерапия бўлимида қуйидаги даво муолажалари ўтказилади:

  1. Электр токи билан даволаш: гальванизация, электрофорез, электросон, синусоидал модуллашган ток, электростимуллаш, дарсонвал даво, УВЧ-даво, индуктотермия;
  2. Ультратовушли даво;
  3. Магнитотерапия;
  4. Нур билан даволаш;
  5. Аэрозольтерапия;
  6. Сув муолажалари;
  7. Массаж;
  8. Даволовчи жисмоний тарбия

Беморларни даволаш учун қуйидаги аппаратлар ишлатилади:

  • Ulaiser- Украинада ишлаб чиқарилган

небулайзер аппаратлари, ингаляция қилиш учун ишлатилади.

  • BTL-4000 smart – электроуйқу учун қўлланилади – 1та
  • ВTL-6000 Shortwave-диатермия аппарати УВЧ, ИКВ
  • Соллюкс лампаси
  • Дарсонвал аппарати
  • Маржонли ванна сув муолажаларини ўтказиш учун мўлжалланган
  • BTL-5920 магнит майдон билан даволаш учун қўлланиладиган аппарат
  • BTL-5818 SLM бу аппарат ток, магнит, лазер, УТбилан даволаш учун қўлланиладиган кўп функцияга эга бўлган портатив аппарат хисобланади
  • Ультрабинафша нур тарқатувчи аппарат (УФО)
  • BTL-5000 Series- магнит майдон билан даволаш учун қўлланиладиган аппарат

Болаларни реабилитация қилишда массаж кенг қўлланилади (сегментли, нуқтали, вибрацион). Муковисцидоз билан касалланган болаларга этапли  алоҳида специфик массаж ўтказилади. Массаж хоналарида замонавий уқалаш учун столлар мавжуд, улар болаларни эркин уқалашда ва уқалашдан  сўнг бўғинларни харакатлантиришда  специфик машқлар бажаришга қулай.

Даволаш гимнастикасида хар бир касалликлар учун индивидуал машқлар танлаб олинади. Машғулотлар пассив даво гимнастикаси, гурухли даволаш гимнастикаси алоҳида залда ва тренажерларда ўтказилади.

Болалар организмига  замонавий, адекват таъсир кўрсатаётган методикалар  қуйидаги аъзо  касалликларини даволашда  кенг  қўлланилаяпди:

– ЛОР аъзолари

– нафас олиш аъзолари

– юрак – қон томир тизими

– хазм қилиш аъзолари

– сийдик ва таъносил аъзолари

– нерв тизими

– суяк ва мушак тизими (жарохатлар)

– хирургик йўналиш.

Марказимизга келган беморларга физиодаволаш муолажалари, массаж, даволаш жисмоний тарбия машқлари бўлимимиз хоналарида ўтказилади ва керак бўлганда барча бўлимларнинг даволаш хонасида олиб борилади.

Физиотерапия усуллари, даволаш гимнастикаси ва уқалаш тиббиётнинг энг асосий йўналишлари бўлиб, болалар  касалликларини олдини олишда,  даволашда ва реабилитация қилишда кенг қўлланилиб келмоқда.