На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 93

photo_2023-12-19_17-43-00

Жорий йилнинг 18-20 декабрь кунлари РИПИАТ Маркази раҳбарияти (З.А. Сайфутдинов, Д.Х. Дўстмухаммедова) Туркиянинг ACIBADEM клиникалар тармоғида педиатрия йўналиши бўйича амалга оширилаётган энг замонавий диагностика ва даволаш амалиётлари билан яқиндан танишдилар.

Маълумот учун: ACIBADEM клиникалар тармоғи Туркия, Голландия, Македония, Болгария, Сербия давлатларида Joint Commission International (Тиббиёт муассасаларини аккредитация қилиш бўйича халқаро қўшма комиссия) аккредитациясидан ўтган жами 24 клиника, 16 тиббий марказ ва ёрдамчи сервис компанияларидан иборат соғлиқни сақлаш соҳасида жаҳон етакчилари орасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган халқаро бренддир. Бир йилда мазкур клиникаларда жами ҳисобда 5 млн. нафар бемор мурожаат қилиб, уларга 22,5 минг нафар тиббий ходим хизмат кўрсатади.

Ташриф давомида ACIBADEM клиникалар тармоғига тегишли Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган энг йирик 4 та – ATAKENT, MASLAK, ATAŞEHİR, ALTUNİZADE клиникалари фаолияти ўрганилди.
Шу билан бирга, ACIBADEM клиникалар тармоғи раҳбарияти (İlyas Benveniste) ҳамда Agop Çitak, Aziz Polat, Vildan Ertekin, Fatih Dikici, Gunseli Bozdağ, Arzu Akçay, Hepsen Mine Serin, Ahmet Tayyar каби 10 га яқин клинка профессорлари билан учрашувлар ташкил этилди.
Ташриф якунида ACIBADEM клиникалар тармоғи ҳамда РИПИАТ Маркази ва унинг барча ҳудудий филиаллари ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузилиб, келгусида ACIBADEM клиникалар тармоғи базасида кадрлар салоҳиятини ошириш, тренинг, семинарлар, тиббий консилиум ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, энг замонавий ва юқори технологияли даволаш ҳамда диагностика амалиётларни мамлакатимиз педиатрия тизимига жорий этиш каби устувор вазифалар белгилаб олинди.

2015 - 2024 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech