На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 172

ТАЙИНЛОВ

ПРОСМОТРОВ: 172
IMG_7969 (1)

ТАЙИНЛОВ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Абдуқаюмов Абдуманноп Абдумаджитович Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. А. Абдуқаюмов 2001 йилда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2004 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Дастлабки иш фаолиятини хусусий клиникада  оториноларинголог шифокор сифатида бошлаб, кейинчалик Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг “Оториноларингология” кафедраси катта илмий ходими сифатида давом эттирган. Тиббиёт фанлари доктори А. Абдуқаюмов 2014 йилдан тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — бош врачи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

2015 - 2024 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech