На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 76

ТАЙИНЛОВ

ПРОСМОТРОВ: 76
photo_2023-11-09_03-59-14

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Сайфутдинов Зайниддин Асамутдинович Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиаллар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

З. Сайфутдинов 2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2006-2008 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник ординатура босқичида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий суд-тиббий ва патологик анатомия лабораторияси шифокор-эксперти сифатида бошлаган. У турли йилларда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази миллий референс лабораторияси мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўлинмаси соғлиқни сақлаш масалалари сектори етакчи консультанти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари номзоди З. Сайфутдинов тайинловга қадар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаментининг Ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

2015 - 2024 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech