ЛОР бўлими бошлиғи

Наджмуддинова Нозима Шамсутдиновна, д.м.н., олий тоифали шифокор

Грант текширувлари доирасида Республика худудларида чақалоқлар нейроаудиоскрининги ва кохлеар имплантацияси тизимида болаларда сурдопедагогик реабилитацияси бўйича махорат-дарслари ўтказилди.
Бўлимда тиббиёт фанлари доктори, профессор Шавкат Эргашевич Аманов даволаш ва илмий фаолиятни олиб боради. Бўлимда ИЗ-2014-0912031940 “Болаларда эшитиш заифлигини оғир даражалари ва карликни мажмуий реабилитация тадбирларини тадбиқ этиш” мавзусида инновация грантини бажариш бўйича илмий-текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиха ижрочилари:Абдуманнон Абдумаджидович Абдуқаюмов тиббиёт фанлари номзоди;
Шавкат Эргашевич Аманов – етакчи илмий ходим, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Асқар Хамроқуловия Раджабов – катта илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди;
Убайда Юнусовна Файзиева – катта илмий ходим, педагогика фанлари номзоди;
Назима Шамсутдиновна Наджимутдинова – катта илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди;
Наргиза Абдуллаевна Каримова – катта илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди;
Кичик илмий ходимлари- Махсуд Убайдуллаевич Махмудов, Камила Равшановна Ходжаева, Шахноза Темирова.

service-icon-2
service-icon-2
  • Жарроҳлик бўлинмаси – оператив даволаш учун юқори технологик жарроҳлик ускуналари видеоэндоскопия, микроскоп, хирургик лазер асбоблари ва шейвер-бор мосламалари билан жиҳозланган.

Реанимацион-анестезиологик блок.

Бўлимда қуйидаги ташхислаш ва даволаш усуллари бажарилади:

  • ўрта ва ички қулоқ касалликлари – ўрта қулоқ реконструктив-тиклаш операциялари,
  • туғма қулоқ аномалияларида реконструктив пластика операциялари -қулоқ супраси пластикалари.
  • Бурун касалликлари:
  • бурун орқали нафас олишни тиклаш операциялари,
  • бурун тўсиғи деформацияси,
  • полипоз риносируситлар;
  • эндоскопик синусхирургияси
  • ташқи бурун деформацияси пластикаси.
  • Хиқилдоқ ва ҳалқум касалликлари:
  • хуррак отишни даволаш,
  • эндоскопик аденотомия,
  • тонзиллэктомия,
  • хиқилдоқнинг хавфсиз ҳосилаларини бартараф этиш,
  • овоз бойламлари парезида товушни тиклаш,
  • ҳиқилдоқ ва трахеянинг интубация ва трахеастомадан кейинги гранулёмаларини даволаш.
  • Бўлимда паст эшитиш ва карлик бўйича комплекс даво тадбирлари бажарилади. Кохлеар имплантация тизими – аудиологик ташхислаш, имплантни ўрнатиш ва операциядан кейинги реабилитацияси каби жараёнларни амалга оширади. Шунингдек, енгил ва ўрта даражадаги эшитиш заифлигида эшитиш мосламаларини танлаш ва созлашга сурдологик ёрдам кўрсатилади.
service-icon-2
service-icon-2
  • Бўлимда ўтказиладиган юқоритехнологик ташҳис ва даволаш усуллари:
  • “Нейроаудиоскрин” усули билан туғма эшитиш заифлиги ва карликни эрта ташҳислаш;
  • Кохлеар имплантация;
  • Эндоскопик полисинусотомия;
  • Эндоскопик дакриориноцистомия;
  • Эндоскопик микрогайморотомия;
  • Тимпанопластика;
  • Стапедопластика;
  • Ташқи эшитиш йўли пластикаси;

Мурожат учун маълумотлар:

Наджмуддинова Нозима Шамсутдиновна

Телефон +998-71-230-58-91

Е-mail:lor2013@yandex.ru