“Замин” фонди, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази ва МЕД-ЕЛ компанияси мамнуният билан сизни онлайн тарзда бўлиб ўтадиган биринчи интерактив учрашувга таклиф қилади.

Мавзу: Овозлар оламига саёҳат. Эшитиш қобилияти чекланган болалар учун кохлеар имплантатсия нима бериши мумкин?

Дастурнинг махсус меҳмони – профессор, психология фанлари доктори, Санкт-Петербург қулоқ, томоқ, бурун ва нутқ илмий-тадқиқот институти бош илмий ходими, Санкт-Петербург болалар Сурдологик марказининг реабилитатсия бўлими бошлиғи – Королева Инна Василевна.
Инна Василевна Королева эшитиш қобилияти чекланган болалар ва катталарни кохлеар имплантлар ва эшитиш воситалари ёрдамида реабилитатсия қилиш билан 25 йилдан ортиқ вақт давомида шуғулланиб келмоқда. Шунингдек, И.В. Королева 800 дан ортиқ илмий нашрларнинг муаллифи ва кар болаларни кохлеар имплантатсиядан сўнг реабилитатсия қилишнинг “ешитиш” услубининг асосчиси ҳисобланади.
Инна Василевна Королева кохлеар имплантатсия ва у эшитиш қобилияти чекланган болага нима бериши мумкинлиги ҳақида сўзлаб беради. У сизнинг барча саволларингизга жавоб беришдан мамнун бўлади.

Учрашув онлайн тарзда 9 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Учрашувда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: http://bit.ly/zamin_reg1
Илтимос, рўйхатдан ўтиш шакли орқали саволларингизни олдиндан юборинг.

Кўришгунча!

photo_2020-09-07_21-53-31

photo_2020-09-07_21-53-31 (2)