ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ПЕДИАТРИЯ
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ
15-16 октябр 2019 йилда Тошкент шаҳрида
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ БОСҚИЧИДА БОЛАЛАРГА
ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ»
СЪЕЗД ТАШКИЛОТЧИЛАРИ:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази,
Тошкент педиатрия тиббиёт институти,
Ўзбекистон педиатрлар ассоциацияси.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПЕДИАТРЛАРИНИНГ
VIII СЪЕЗДИДА муҳокама қилинадиган йўналишлар ва асосий масалалар:
1. Ислоҳатлар босқичида болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишда амалга ошириладиган масалалар.
2. Педиатрия хизматини янада ривожлантиришнинг тиббий-ижтимоий ва ташкилий масалалари.
3. Республикада педиатрияни ривожланишида халкаро ҳамкорлик ва унинг аҳамияти.
4. Болаларга кўрсатилаётган бирламчи тиббий- санитария ёрдами.
5. Перинатал тиббиёт, неонатал реанимация, неонатал хирургия, педиатрияда шошилинч тиббий ёрдам, болалар ногиронлиги муаммолари ва унинг истиқболлари.
6. Педиатриянинг барча йуналишларини ривожлантиришнинг илмий ва амалий қирралари.
7. Болалар устувор касалликлари бўйича янги тиббиёт далилларга ва ҳалқаро талабларга асосланган тиббий стандартлар.
8. Ирсий, генетик ва бирламчи иммунитет танқислиги касалликлари бўлган болаларни ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш ҳамда жисмоний ва психосоциал ривожланишида орқада қолган ёки бунга хавфи бор болаларга эрта ёрдам бериш масалалари.
9. Она кўкрак сути билан боқиш ва болаларни соғлом овқатлантириш ҳамда микронутриент етишмовчилигини олдини олиш ва бартараф этиш масалалари.
10. Вакцинопрофилактика.
11. Республикада лаборатор – инструментал имкониятлар ва улардан фойдаланиш
масалалари.
12. Соғлом ҳаёт тарзи, болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлиги, болалар касалликларини олдини олиш, болалар саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш масалалари.
13. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар” га ( БРМ) эришишдаги устувор йўналишлар.
14. Болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатишда хамшираларнинг ўрни.
15. Ўзбекистон Республикасида педиатрия хизматини янада ривожлантириш истиқболлари.
Съездда иштирок этиш шакллари: маъруза билан, маърузасиз, стендли маъруза билан, съезд материалларида нашриётлар билан. Мақола ва тезисларни чоп эттирилиши бепул. Съезд ишида ўзбек, рус ва инглис тилида иштирок этиш мумкин.
Съезд доирасида Ўзбекистон ва хорижнинг етакчи олимлари ва малакали мутахассислари иштирокида педиатриянинг устувор йўналишлари бўйича секцион мажлислар, сателлит конференциялар, маҳорат дарслари ўтказилади. “Энг яхши илмий текшириш иши” докторант ва мустақил изланувчиларнинг конкурсини ўтказиш режаланмоқда.