Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 17 июлдаги 238-сонли буйруғига (файлни юклаб олинг) асосан Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази қуйидаги мутахассисликлар бўйича клиник ординатурага қабул қилади:

Педиатрия – 24 ўрин (шартнома асосида),

Неонатология – 6 ўрин (шартнома асосида),

Лаборатория иши – 6 ўрин (шартнома асосида),

Тиббий радиология – 2 ўрин (шартнома асосида).

Клиник ординатура танловига қабул қилишда талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  1. ЎзР ССВ РИПИАТ Маркази директори номига танловда иштирок этувчи номидан ариза (намунага асосан);
  2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси ёки дипломдан кўчирма ва унинг илова қисми);
  3. Паспорт (нусха);
  4. 086-форма тиббий маълумотнома;
  5. Автобиография;
  6. Иш стажи бўлганлар учун меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси (ёки штрих-коди бўлган электрон версияси);
  7. Иш жойидан тавсифнома, меҳнат стажига эга шахслар учун;
  8. 3х4 ўлчамли 4 та фотосурат;
  9. Сўровнома;
  10. Таълим олишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ имтиёзларни тасдиқловчи ҳужжат.

Клиник ординатурага қабул 2024 йил 1-20 август кунлари (шу кунлар ҳам қўшилган ҳолда) амалга оширилади.

Ҳужжат топширувчиларга қулайлик яратиш мақсадида рўйҳатдан ўтиш жараёни бевосита (Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Чимбой 2, Талант кўчаси 3.) ва онлайн тарзда электрон вариантда a.rano@pediatriya.uz почта манзили орқали қабул қилинади (сифатли сканер қилинган ҳужжатларни тақдим этишингизни сўраймиз).

2024/2025 ўқув йили учун клиник ординатурага қабул бўйича кириш имтиҳонлари тест шаклида 2024 йил 24-26 август кунлари ўтказилади (клиник ординатурага қабул бўйича тест синовлари ўтказилиши санаси марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади).

Мурожаат учун:

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Чимбой 2, Талант кўчаси 3.

Телефонлар: +998 71 229-38-76

 

Эслатма: бир вақтнинг ўзида 2 та ёки бир нечта муассасада конкурсда иштирок этиш мумкин эмас.