Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт…
ПРОСМОТРОВ: 172Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик жарроҳлар билан биргаликда навбатдаги ноёб операция ўтказилди.
Икки соат давом этган амалиёт натижасида 8 ойлик бемор ичакларининг зарарланган қисми лапароскопик усулда олиб ташланди.
Шу тариқа кўплаб туғма нуқсонлар ҳамда ўт йўли ва йўғон ичак патологиялари аниқланган гўдакдаги оғир хасталиклар бир вақтнинг ўзида каминвазив усулда бартараф этилди.