На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 2,302

IMG_286012

Оғир эшитиш заифлиги ва карлик билан болаларни реабилитация қилиш  (“Ўзбек модели”)

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (БЖССТ) маълумотига кўра эшитишни йўқотиш инсон турмуш тарзини ёмонлаштирадиган етакчи омиллардан бири ҳисобланади. Ер шари аҳолисининг 5,3%  эшитиш қобилиятининг бузилганлигидан қийналади (БЖССТ,2012). 1000 та янги туғилган чақалокдан биттаси 3-4 даражали сенсоневрал эшитиш пастлиги билан туғилади. РИПИАТМ маълумотларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистонда оғир эшитиш пастлиги ва карлик билан мурожаат қилган болалар сони  520 тани ташкил қилган бўлса, замонавий ташҳислаш усули-аудиоскринингни тадбиқ қилиниши туфайли  ушбу кўрсаткич 2000 ни ташкил қилди.

Хорижий давлатларда муаммонинг ечими.

Карлик ташхиси 30 йил аввал кохлеар имплантация операциясини жорий қилишдан олдин болалар учун  ечимсиз бўлган. Ҳозирги кунда ушбу тоифадаги болаларни даволаш учун дунёнинг етакчи клиникаларида кохлеар имплантация ўтказилади.

Ўзбекистонда муаммонинг ечими қандай ҳал қилинган.

Ўзбекистонда болалар соғлигини муҳофаза қилишга, ижтимоий-ночор болалар турмуш сифатини яхшилашга ва уларнинг жамиятга бирлашишига катта эътибор берилади. Давлатимизнинг эшитиши заиф ва кар болалар соғлигига  қиладиган ғамхўрлиги бунинг исботидир. 2014 йилгача бундай болалар кохлеар имплантация  учун чет элларга боришга мажбур эдилар ва бу катта молиявий сарф-харажатларни талаб қилар эди. Аммо, бу ҳолат ҳам масалани ечимини бермасди, чунки имплантация қилинган болаларда реабилитация тадбирлари бутунлай ўтказилмасди, қисман ўтказилган такдирда ҳам етарлича ва тизимли асосда бажарилмасди. 2014 йил – «Соглом бола йили» Давлат дастури доирасида 2014-2016 йилларда энг замонавий эшитиш имплантатлари қўлланилиши асосида 300 та болага кохлеар имплантация бажарилиши режалаштирилди. Ушбу мақсадда, РИПИАТМда  оғир эшитиш заифлиги ва кар болаларга мўлжалланган жаҳон стандартларига мос келувчи, бошқа давлатлар дастурларидан ўз афзаллиги билан фарқланадиган ва ҳар бир болага мукаммал ва боскичма-боскич ёндашувига асосланган реабилитациянинг дастури яратилди ва самарали татбиқ қилинмокда. Дастурнинг мукаммаллиги шундан иборатки, у реабилитациянинг барча боскичларини қамраб олган: 1-босқич- аудиоскринингни, болаларни танлаш ва жарроҳлик олди реабилитациясини ўтказиш; 2-боскич – кохлеар имплантация жаррохлиги; 3- боскич – жарроҳликдан кейинги мукаммал тиббий-ижтимоий ва педагогик реабилитация ҳамда болаларни умумтаълим мактабларига бирлаштириш. Марказда услубий база, турли даражадаги мутахассислар ва ота-оналар учун илмий асосланган ҳужжатлар мажмуаси ишлаб чиқилган. Марказда ота-оналар қўмитаси ташкил қилинган ва уларнинг ҳамда имплантация қилинган болаларнинг ўзаро мулоқоти учун шароитлар таъминланган, бу эса болалар ва улар оиласининг руҳий-эмоционал мослашувига имкон яратади.

2014 йилдан бошлаб реабилитация дастури 300 дан ортиқ болалар орасида тадбиқ қилинмоқда. Жарроҳлик олди- ва ундан кейинги даврдаги реабилитация республиканинг барча худудларида бажарилмоқда.  Кузатувлар шуни кўрсатди-ки, жарроҳликдан кейинги реабилитация натижасида барча болалар эшита олади ва товушларни фарқлай олади, 90% дан ортиқ болалар гапира олади ва сўзлашув нутқини ўзлаштиришни давом эттиришмокда.  Болалар ўз тенгқурлари билан бемалол мулоқотда бўлишади,  тўгаракларга қатнашишади (мусиқа, уйин, бадиий). 5 та бола эшитиш қобилияти чегараланган болаларга мўлжалланган «Сеҳрли симфония» халқаро фестивалининг 1-даражали дипломи соҳиблари бўлишди (Санкт-Петербург, 2016 й.).

Реабилитация дастури ва қиска муддатда ундан эришилган натижалар ўзининг ноёблиги ва самарадорлиги билан «Ўзбек модели» сифатида жаҳоннинг етакчи клиника ва марказлари мутахассислари томонидан  юқори баҳоланди ва тан олинди. Улар тан олишдики,  Ўзбекистонда реабилитациянинг барча босқичлари ўтказилмоқда ва ҳар бир имплантация қилинган болага алоҳида ёндошув тадбиқ қилинган, қайсики бу жараён фарқли равишда бошқа давлатларда ўтказилмайди.

Самарадорлик. Дастурнинг тадбиқ қилиниши реабилитациянинг юқори самарадорлигини, эшитиш заифлиги ва карлик билан бўлган болаларнинг турмуш сифатини оширишини ва уларнинг таълим жараёни ва жамиятга бирлашувини таъминлади. Реабилитация барча босқичларининг республикада ўтказилишининг муҳим жиҳати шундаки, у иқтисодий самарали ҳисобланиб, кохлеар имплантация учун беморларнинг хорижга чиқишини камайтирди.

 “Оғир эшитиш заифлиги ва карлик билан болаларни реабилитация қилиш (“Ўзбек модели”)

Оғир эшитиш заифлиги ва карлик билан болалар реабилитацияси учун  ҳар бир болага мукаммал ва босқичма-босқич ёндошган ҳолда, дунё стандартларига мос, самардорлиги жиҳатдан ажралиб турадиган реабилитация дастури ишлаб чиқилди. Дастурга қуйидагилар киритилган: чақалоқлар аудиоскрининги, болаларни танлаб олиш ва жарроҳлик олди реабилитацияси, кохлеар имплантация ва жарроҳликдан кейинги мукаммал тиббий-ижтимоий ва педагогик реабилитация ҳамда болаларни умумтаълим мактабларига бирлаштириш.

2014 йилдан бошлаб дастурни амалган ошириш натижасида барча болалар (300?) эшитишни бошлади, товушларни фарқлай олади, 90 фоиздан ортиқ болалар сўзлаша олади, шунингдек ва сўзлашув нутқини ўзлаштиришни ва тўгаракларга қатнашишни давом эттиришмоқда.

Реабилитация дастури ўзининг ноёблиги ва самарадорлиги билан “Ўзбек модели” сифатида жаҳоннинг етакчи клиника ва марказлари мутахассислари томонидан  юқори баҳоланди ва тан олинди.

2015 - 2024 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech