Репродуктив саломатлик / Оналар ва болалар саломатлиги
ПРОСМОТРОВ: 795Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 июлдаги 219-сонли қарорига мувофиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Репродуктив саломатлик / оналар ва болаларни ҳимоя қилиш” инвеститсия лойиҳасини КфW банкининг (Германия) кредит ва грант маблағлари иштирокида амалга оширмоқда. Лойиҳа билан бирга олиб бориладиган иш режасига кўра, Республика ва минтақавий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари раҳбарлари, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги менежерлари учун касалхоналар хизматини бошқариш бўйича тренинглар ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу вазифани амалга ошириш учун 2021 йил 9-12 феврал кунлари. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида (РИПИАТМ) халқаро эксперт, профессор Михран Назаретян (Арманистон Республикаси) иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтди.