Наманганда “орфан карвони” ҳафталик акцияси бошланди
ПРОСМОТРОВ: 186Аввал хабар берганимиздек, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан республика бўйлаб кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий генетик касалликларга чалинган болаларни аниқлаш ва уларга тўғри ташхис қўйиш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда маҳаллий шифокорларни ушбу йўналишда малакасини ошириш мақсадида водий вилоятлари бўйлаб “Орфан карвони” ҳафталиги бошланган эди.
Бугун Россиялик мутахассислар Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўз ишларини бошладилар. Акция доирасида тиббий-кўрик, маҳорат дарси ва бошқа маҳаллий шифокорлар билан малака ошириш имконияти яратилади.