На печать На печать ПРОСМОТРОВ: 1,321

Май ойи хисоботи

ПРОСМОТРОВ: 1,321
photo_2017-06-23_15-07-59

Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 2017-2018 йиллар мобайнида барча вилоят ва туман даволаш-профилактика муассасаларига чиқиб амалий ёрдам бериш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш режасига кўра 2017 йил май ойига 18 та чиқишлар режалаштирган. Май ойида 8 та режадан ташқари вилоятларга чиқилган бўлиб жами чиқишлар сони 26 тани ташкил этади.

Режага кўра: 4 вилоятнинг 2 та шаҳар ва 16 та туманларга борилди.

  1. Қорақолпоғистон Республикаси (Қонликўл, Кегейли, Қўнғирод ва Нукус туманлари);
  2. Жиззах вилояти (Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Ғаллаорол туманлари);
  3. Андижон вилояти (Андижон шаҳар, Асака, Қорасув, Хонабод туманлари);
  4. Қашқадарё вилояти (Қарши шаҳри, Деҳқонобод, Муборак, Нишон, Шаҳрисабз, Миришкор туманлари)га чиқишлар китобчасида кўрсатилган саналарда ўз вақтида борилди.

Режадан ташқари 5 та вилоятнинг 3 та шаҳар ва 3 та туманларига борилди.

  1. Қорақолпоғистон Республикаси (Нукус шаҳри);
  2. Жиззах вилояти (Пахтакор, Шароф Рашидов туманлари);
  3. Сирдарё вилояти (Сайхунобод тумани);
  4. Сурхондарё вилояти (Термез шаҳри);
  5. Хоразм вилояти (Урганч шаҳри)га борилди.

Жами режа бўйича май ойига 20 нафар мутахассислар жалб этилган.

Режадан ташқари 5 нафар мутахассислар жалб этилган.

Жами 25 нафар мутахассислар жалб қилинган.

Ташриф буюрган мутахассислар тўғрисидаги маълумотларга кўра режага кўра раҳбарлар 7 маротаба чиқишлари режага асосан бўлса, амалда 8 маротаба раҳбарлар вилоятларга чиқилган.

Жалб этилган мутахассислардан;

7 нафари тиббиёт фанлари докторлари

9 нафари тиббиёт фанлари номзодларидир.

Асосий мақсадлардан мутахассисларни ўқитиш, тематик маърузалар ва семинарларда жами 180 нафар ходим иштирок этган.

  1. Жиззах вилояти Арнасой ТТБ – 20 нафар,
  2. Қорақолпоғистон Республикаси Нукус ТТБ – 23 нафар,
  3. Сирдарё вилояти Сайхунобод КТМП – 18 нафар,
  4. Сирдарё ВБКТТМ – 18 нафар,
  5. Сурхондарё вилояти – 51 нафар,
  6. Хоразм вилояти – 50 нафар мутахассислар ўқитилди.

Жалб этилган мутахассисларимиздан жами 1908 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилган, шундан 1724 нафари амбулатор шароитда, 184 нафари стационар шароитда. Қорақолпоғистон Республикасида – 207 нафар, Жиззах вилоятида – 657 нафар, Андижон вилоятида – 443, Қашқадарё вилоятида – 393, Сирдарё вилоятида – 211 нафар болалар кўрилган. Аниқланган касалликлар бўйича малакали ходимларимиз бемор болаларга керакли тавсиялар беришди.

Бундан ташқари марказимизнинг кардиоревматология бўлим мудири Ф.Б.Сабирова ва кардиоревматология бўлим ординатори А.А.Ибрагимовлар 16-26 май кунлари Белоруссия давлатининг Минск шахридаги Белоруссия дипломдаги кейинги тиббиёт академиясида малака ошириб қайтишди. Кафедра мудири профессор Л.М.Беляева бошчилигида “Болаларда юрак қон томир касалликларни замонавий даволаш усуллари” циклида иштирок этишди.

photo_2017-06-23_15-08-06

2015 - 2024 © РСНПМЦ Педиатрии Сайт разработан в OpenEngine

Приемное отделение        +998 (71) 229-38-47

Click to listen highlighted text! Нажмите, чтобы прослушать текст GSpeech